вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
26.08.2017 14:34:26
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратилган маблағ эвазига тикланган сузиш ҳавзасида 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар мунтазам қатнаб келаяпти. Навбаҳор тумани БЎСМ тасарруфидаги ёпиқ сув ҳавзаси асло шаҳарникидан қолишмайдиган шарт-шароитлар, чиройли меъморчилик ечими асосида барпо этилган.
2 қаватли бино ичига кириб, таажжубга тушиш ҳеч гапмас. 2 та кийиниш хонаси, 2 та мураббийлар хонаси, услубчи, ота-оналар, дам олиш, тиббиёт хоналари замонавий жиҳозланган. Ойнадек ярқираган йўлакларда юмшоқ диванлар ўрнатилган. Қозонхоналар сувни фильтрлаб бериб турибди. Асосийси, шаффоф сувда сузаётган болажонларнинг қувончи чексиз.
— Сув спорти билан шуғулланаётганимдан буён бўйим ўсди, соғломлашдим, — дейди Навоий олимпия захиралари коллежига ўқишга қабул қилинган Бекзод Қаландаров. — Сузиш бўйича жорий йилда ўтказилган мусобақада вилоят биринчилигини қўлга киритдим. Туманимизда болалар спортини ривожлантириш, уларнинг соғлом вояга етиши учун қилинаётган ишлар биз ёшларга қанот бўлмоқда.
Сузиш ҳавзаси ишга тушганидан бошлаб, мазкур спорт йўналишида ғолибликни қўлга киритган болажонлар сафи кўпайди. Жорий йилнинг 26-31 июль кунлари 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этган Шаҳзод Йўлдошев, Озод Норқулов, Шамшод Эркинов яхши натижаларни қўлга киритди.
Х. НАРЗИЕВА.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а