Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси томонидан “Serasan Yapi Teknik” қишлоқ хўжалиги ва инжиниринг иссиқхоналар маркази билан ҳамкорликда Маликработ қўрғони ҳудудида барпо этилган замонавий иссиқхона фойдаланишга топширилди. Мазкур мажмуа Голландия ва Туркия технологиялари асосида гидропоника усули билан помидор етиштиришга мўлжалланган.

Замонавий мажмуанинг умумий майдони 3,45 гектар бўлиб, унинг 3,20 гектарини иссиқхона, 0,25 гектар майдонида эса хизмат кўрсатиш иншоотлари қад ростлади.

Лойиҳа қиймати қарийб 2 миллион 600 минг АҚШ доллари бўлган иссиққхонани ташкил этиш учун “Туронбанк”нинг молиявий кўмаги асосида 2 миллион 100 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди. Иссиқхона фаолиятини бошлаши муносабати билан 50 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.  

Мажмуанинг очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими K.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Кўрилганлар сони: 3619