Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимизнинг жорий йил 2 март куни вилоятимизга ташрифи чоғида Учқудуқ тумани "Green group Uchquduq" масъулияти чекланган жамияти томонидан ипак ва пахта толалар каби экологик тоза маҳсулотлардан декоратив гипслар ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдим этилган эди. Атиги икки ой олдин иш бошлаган корхона ўз маҳсулотларини ички бозорга чиқара бошлади.

— Маҳсулотларимизга Хоразм, Фарғона ва Самарқанд ви­лоятларида ҳам талаб ортмоқда — дейди МЧЖ раҳбари Ж. Рўзиқулов. — Айни пайт­да Қозоғистон Республи­касидан ҳам қизиқиш билдиришяпти. Хомашё­ни Қизилтепадаги "Тошработ текс­тиль" ва Самарқанд вилоятининг "8 март" текстиль фабрикаларидан оляп­миз. Махсус технология ёрдамида бир кеча-кундузда 300 килограммгача чиқин­ди пигмент ҳолатига келтири­либ, ун­дан тайёр маҳсулот тайёрлан­моқда. Девор безакларимиз ўн йилгача ўз сифатини йўқотмайди. Улар асосан, болалар хоналари, ётоқхоналар ва био­логик хавфсизликка талаб юқори бўл­ган жойларни безашда ишлатил­моқда.

Тадбиркорликнинг янги йўналишида иш бошламоқчи бўлганлар олдида биринчи масала, аввало, чет­дан тех­нология киритиш, бунинг учун маблағ топишдир. Москва, Нукус шаҳарла­рига бориб, енгил саноат чи­қинди­ларини қайта ишлаш корхона­лари фаолияти билан танишган Ж. Рўзиқу­лов ҳам декоратив гипслар ишлаб чиқариш технологиялари билан чуқур танишди. Сўнгра 25 миллион сўм банк кредити ва ўз маблағи ҳисоби­дан иш­лаб чиқаришни йўлга қўйди. Бугунги кунда буюртма асосида бир ойда 6 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқа­рил­моқда. 4 та доимий, 10 та мавсумий иш ўрни яратилган. Ҳозир корхона­да фаолият турини кенгайтириб, қаттиқ саноат маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.

"Излаган имкон топар", дейилгани­дек, тадбиркорлик билан шуғулланиш­га ас­тойдил киришган одам, албатта, кўзла­ган мақсадига етади. Муҳими, иштиёқ, хоҳиш ва изланиш бор жойда натижа кўнгилдагидек бўлиши амалда ўз исбо­тини топиб келмоқда.

Ҳилола ИСМАТОВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5644