Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзларининг ҳалол ва машаққатли меҳнати билан юксак хирмон яратиб, пешқадамлар сафида улкан меҳнат зафарларини қўлга киритган заҳматкаш фермерлар, миришкор ғаллакорлар ва барча қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари учун Навоий шаҳридаги “Дийдор” базмлар масканида байрам дастурхони ёзилди.

Ушбу тантанада вилоят ҳокими К.Б.Турсунов иштирок этиб, бир гуруҳ самарали меҳнат қилаётган қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларини қутлади ҳамда қимматбаҳо эсталик совғаларини топширди.

Эътироф этиш керакки жорий йил вилоятимиз ғаллакорларимиз томонидан 40 минг 600 гектар ғалла майдонидан 101.3 минг тонна ўрнига, 114,1 минг тонна хирмон яратилиб, ҳосилдорлик 59 центнерни ташкил этгани миришкор деҳқонларимизнинг самарали меҳнатлари ва она заминимиз саховатининг натижасидир. Жорий йил ғаллачилик соҳасида Қизилтепа, Кармана, Хатирчи, Навбаҳор тумани деҳқонлари ибрат намуналарини кўрсатдилар. Қизилтепа туманидаги "Наргиз диёр", "Сафаробод боғи", "Шаҳбоз Шербек келажаги", "Хонзурин оқшоми" ва "Остона бобо", Кармана туманидаги "Ахатхон Анваров", "Вохид Мусо", “Ҳасан Тилло”, "Мустақиллик", Навбаҳор туманидаги "Руслан Жаҳонгир", "Каҳҳор Саид", "Алфа Аланга", "Тошкент", Нурота туманидаги "Саном момо кунжи", "Довут полвон", "Қушанобод", Хатирчи туманидаги “Халил Амин”, "Турсунов Камоллиддин", "Жахонгир боғбон замини", "Аминтўп", "Жўраев Музаффар" сингари бир қатор фермер хўжаликлар ғаллачиликда пешқадамлик қилишгани алоҳида эътирофга лойиқдир. Биз улар билан ҳақли равишда фахрланамиз. Зеро, меҳнаткашнинг элда азизлиги айнан ана шу мезонга асосланади.

Кўрилганлар сони: 3178