Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Ёшлар маркази"да маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёш ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ишларини оммалаштириш мақсадида "Ёш ҳунарманд-2014" кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

 Унда ёш йигит-қизлар ўзларининг миллий қадриятларимиз, асрий анъаналаримизни мужассам этган ҳунармандчилик маҳсулотлари билан иштирок этишди. Нозик дид ва маҳорат билан ясалган бундай намуналар кўргазмаси йиҚилганларда катта таассурот қолдирди. Ҳакамлар хулосасига кўра, 1-ўринни ёш ҳунарманд қиз Юлдуз Шодиева эгаллади. Кейинги ўринларни Маржона Абдуқодирова ҳамда Ситора Жумаевалар қўлга киритишди. Танлов сўнгида ғолиблар ва фаол қатнашган ҳунармандларга диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Кўрилганлар сони: 6785