Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Конимех туманидаги 8-сон БЎСМда мустақиллигимизнинг 23 йиллигига бағишлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Болалар спортини ривожлан­тириш жамғармаси ҳамда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси вилоят филиаллари соврини учун мусобақа бўлиб ўтди.

Унда 2000-2001 йилларда туғилган Навбаҳор, Конимех ва Хатирчи туманларидаги БЎСМ қиз­лари иштирок этди. 8-сон БЎСМдан иштирок этган "Конимех-1" ва "Кони­мех-2" жамоалари муваффақиятли қатнашди. "Конимех-1" жамоа­си 1-ўринни қўл­га киритган бўлса, кейинги ўрин ҳам ана шу туман қизларига насиб этди. Навбаҳордаги 9-сон БЎСМ қизлари эса 3-ўрин билан кифоя­ланишди.

Айни кунларда конимехлик волейболчи қизлар Сирдарё вилоятида бўлиб ўтадиган республика БЎСМ биринчилиги мусобақала­рида иштирок этиш учун жўнаб кетишган. 

Кўрилганлар сони: 6898