Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Зарафшонлик ёш тадбиркор Сайфулла Адизов вилоятимиз саноатида янги маҳсулот — карбид ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Кокс ва оҳакдан тайёрланган бу маҳсулот газ-пайвандлаш ишларида кенг қўлланилади.

— Карбид заводи қурилиши ло­йиҳаси беш йил аввал тасдиқ­лан­ганди, — дейди С. Адизов. — Ўт­ган йил баҳорида банк кре­ди­ти ҳисобига қурилиш иш­­­­ла­ри­ни бошлаб, қисқа муд­датда поё­ни­га етказдик. Жорий йил­­да илк маҳ­сулотни олдик. Мақ­садимиз, ма­ҳаллий хомашё­дан тайёр маҳсулот ишлаб чиқа­риш бўлиб, кокс­ни Фарғона нефт­ни қайта ишлаш за­водидан, ме­таллни эса Тошкент ­шаҳридан ола­яп­миз.

Дарҳақиқат, маҳаллий хомашё ва ре­сурс­лардан кенг фойда­ла­ниб, янги саноат маҳ­сулотларини иш­лаб чиқариш ҳамда им­порт ҳажмини камайтириш иқтисо­диёт­­ни равнақ топтиришнинг ус­тувор вази­фа­ла­ридан бири ҳи­соб­ланади. Зеро, дав­ла­тимиз раҳ­бари мамлакатимизни 2014 йил­да ижтимоий-иқтисодий ривож­лан­­ти­риш якунлари ва 2015 йилга мўлжал­лан­ган иқтисодий дастур­нинг энг муҳим усту­вор йўна­лиш­ларига бағишланган Вазир­лар Маҳ­­­камасининг мажлисидаги маъ­­­­руза­сида таъкидлаганидек, бу­гунги кунда дунёда рўй бе­раёт­ган воқеалар мавжуд маҳаллий хомашё базаси асосида импорт ўр­нини босадиган маҳсулотлар иш­лаб чи­қаришни йўлга қўйиш мамлакатимизнинг иқтисодий мус­­­тақиллигини таъминлай оли­шини яққол кўрсатиб турибди.

Янги иш бошлаган карбид за­во­дида айни пайтда 22 киши меҳ­нат қилмоқда. За­вод тўлиқ қув­ват­да ишлай бошласа, иш­чилар сафи янада кенгаяди.

Дарвоқе, завод маҳсулотларини реали­за­ция қилиш учун аллақачон Самарқанд ва Тошкент вилоят­ла­ридаги саноатчилар би­лан шарт­но­малар ҳам имзоланган.

Х. ҲОТАМОВА.

Кўрилганлар сони: 6410