Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Маҳаллий давлат ҳокимлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан ҳамда 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида, Навоий вилояти ҳокимининг 2020 йил 30 сентябрдаги Ф-60-сонли фармойиши қабул қилинди.

Мазкур фармойишга асосан вилоятимизнинг Зарафшон шаҳри, Учқудуқ, Конимех ҳамда Томди туманлари иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектлари 2020 йил 1 октябрдан қиш мавсуми даврига ўтиши белгиланди.

Шунингдек, шаҳар, туман ҳокимликларига ва мутасадди ташкилот рахбарларига ҳар бир ижтимоий соҳа объектлари, уй-жой фонди, муҳандиислик коммуникацияларининг 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ва мавсумнинг боришини тизимли назорат қилиб бориш вазифалари топширилди.

 

Кўрилганлар сони: 2634