Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

      Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Ҳасанов Рустам Ўткировичнинг коронавирус инфекцияси бўйича вилоятдаги эпидемик вазият ва ушбу инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида вилоятда амалга оширилаётган чора-тадбирлар аҳволи юзасидан маърузаси тингланди.
Вилоятда бугунги кун ҳолатига 2 та 275 ўринга мўлжалланган (КТТМ, Зарафшон шаҳридаги) беморларни даволаш госпитали, ҳамда ҳудудларда саралаш, ташхислаш, даволаш марказлари ҳамда провизор госпиталлар фаолият олиб бормоқда.
Карантин муассасаларда 179 нафар беморлар даво муолажаларини олмоқда.
Енгил аломатсиз шаклдаги беморлар, мулоқотдагиларнинг 607 нафари бугунги кун ҳолатига уй карантинига олинган.
Тадбир бошидан буён вилоятда 33389 нафар фуқаролар карантиндан чақарилган, 17.08.2020 йил ҳолатига жами
786 нафар фуқаролар уй ва муассасаларида карантига олинган.
      “COVID-19” касаллигини эрта аниқлаш мақсадида тадбир бошидан вилоятда 2 таполимера занжир реакцияси (ПЗР) ўтказиш учун лабораториялар фаолият олиб борган бўлса, олиб борилган сайи ҳаракатлар натижасида ушбу лабораториялар сони 7 та етказилди. Ўтган даврда ушбу лабораторияларда
64169 та таҳлил ўтказилди. Вилоятда тадбир бошида “COVID-19” фақат ПЗР текшириш имкониятлари мавжуд бўлса, ҳозирда экспрест, ИФА, ПЗР текшириш имкониятлари ҳам мавжуд. Вилоятда ҳозирда 9 та ПЦР аппратлари мавжуд, ушбу аппаратларда бир вақтнинг ўзида 400 ортиқ таҳлилларни ўтказиш имкониятига эга.
        Карантин муассасалари ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларидаги тиббиёт ходимлари бир маротабалик ва кўп маротабалик ҳимоя воситалари, респиратор, тиббий қўлқоп, ҳимоя кўзойнаги билан, муассасалар дезинфекцияловчи воситалар, беморлар дори-дармон, озиқ-овқат билан таъминланиб борилмоқда.
Вилоят Санитария-эпидемиология осойишталик маркази омборхонасида етарли миқдорда шахсий химоя воситалари, бир маротабалик идиш-товоқлар ва бошқа керакли буюмлар заҳираси мавжуд.
       “COVID-19” коронавирус инфекциясини олдини олиш, даволаш, ташҳислашга жалб қилинган тиббиёт ходимларига ўрнатилган тартибда 6 фоизлик ва махсус тўловлар тўлаб келинмоқда.
Кўрилганлар сони: 2530