Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, 2020 йил 25 май соат 15:30 ҳолатига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 88 нафар эканлиги қайд этилган бўлиб, шундан 10 нафар бемор буткул соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бугунги кунда 78 нафар бемор Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида ҳамда НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3 - сонли ТСҚ “Терапия” бўлимида даволанмоқда.

Айни пайтда вилоят бўйича 6098 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 5233 нафари уй шароитида, 865 нафари эса стационар назоратдагилардир.

Карантиндагиларнинг асосий қисми Зарафшон шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Яъни, 2111 нафар киши умумий карантинда бўлса, шундан, 579 нафари стационар, 1532 нафари эса уй шароитида карантинга олинди.

Навоий шаҳрида эса 27 нафар аҳоли стационар ҳамда 52 нафари уй шароитида карантинга олинган.

Хатирчи туманида умумий 726 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, шундан 153 нафари стационар карантинда бўлиб турибди. Қолган аҳоли эса уй шароитида карантинда.

Конимех туманида ҳам жами 171 нафар аҳоли карантинга олинган бўлиб, шундан  95 нафари стационар ҳамда 76 нафари уй шароитида.

Кармана туманида эса202 нафар фуқаролар карантинга олинган бўлиб, уларнинг 11 нафари  стационар шароитда бўлиб турибди.

Бундан ташқари, Навбаҳор туманида 904 нафар, Нурота туманида 296 нафар, Қизилтепа туманида 1444 нафар, Учқудуқ туманида эса 94 нафар, Томди туманида ҳам 71 нафар фуқаролар фақат уй шароитида карантинга олинган.

Шундай экан, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг. Карантин қоидаларига амал қилинг. УЙДА ҚОЛИНГ.

Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 4801