Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 119 нафар эканлиги қайд этилган бўлиб, шундан 12 нафар бемор буткул соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бугунги кунда 107 нафар бемор Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, Конимех тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасида ҳамда НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3 - сонли ТСҚ “Терапия” бўлимида даволанмоқда.

Айни пайтда вилоят бўйича 5299 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 4340 нафари уй шароитида, 959 нафари эса стационар назоратдагилардир.

Карантиндагиларнинг асосий қисми Зарафшон шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Яъни, 1443 нафар киши умумий карантинда бўлса, шундан, 612 нафари стационар, 831 нафари эса уй шароитида карантинга олинди.

Навоий шаҳрида эса 34 нафар аҳоли стационар ҳамда 53 нафари уй шароитида карантинга олинган.

Хатирчи туманида умумий 682 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, шундан 192 нафари стационар карантинда бўлиб турибди. Қолган аҳоли эса уй шароитида карантинда.

Конимех туманида ҳам жами 172 нафар аҳоли карантинга олинган бўлиб, шундан 107 нафари стационар ҳамда 65 нафари уй шароитида.

Кармана туманида эса 206 нафар фуқаролар карантинга олинган бўлиб, уларнинг 13 нафари стационар шароитда бўлиб турибди.

Бундан ташқари, Навбаҳор туманида 1112 нафар, Нурота туманида 169 нафар, Қизилтепа туманида 1225 нафар, Учқудуқ туманида эса 103 нафар, Томди туманида ҳам 100 нафар фуқаролар фақат уй шароитида карантинга олинган.

Шундай экан, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг. Карантин қоидаларига амал қилинг. УЙДА ҚОЛИНГ.

Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 3502