Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

       Навоий вилояти тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш–профилактика муассасаларида “COVID-19” коронавирус инфекцияси туфайли юзага келган пандемия даврида амалга оширилган ишлар ҳолатитўғрисида В.Тўрақуловнинг ахбороти тингланди.
Бугунги кунда вилоятда референс тасдиқланган жами 493 нафар бемордан 470 нафари даволаниб чиққан бўлса, 6 нафарида ўлим ҳолати қайд этилган. 17 нафар бемор даво муолажаларини олмоқда.
Шунингдек, ҳар бир ҳудудларда тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси таркибидан “COVID-19” Коронавирус инфекцияси билан касалланганликка гумон қилинганда, жойларга чиқиб, беморларга ташхис қўйиш ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, эпидемияга қарши чора-тадбирлар ташкиллаштириш бўйича “МАХСУС ТЕЗКОР ГУРУҲ”и ташкил этилди. 18.08.2020 йил ҳолатига жами 153910 та чакирикларга борилган, жумладан 15540 та коронавирус инфекцияси учун тахлиллар олинган, 35627 та тиббий маслаҳатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилган, 74268 та амбулатор даво курслари ёзиб берилган, 28475 та бошқа касаллик туфайли тушунтириш ишлари олиб борилган.
Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий шаҳар поликлиникаларида таркибидан
“Call” марказлари ташкил этилди.
        17.08.2020 йил холатига 8416 та телефон орқали мурожаат бўлган, жумладан 3698 та коронавирус инфекцияси учун таҳлил олиши учун қаерга мурожаат қилиш кераклиги юзасидан мурожаат қилинган, 3248 та коронавирус инфекция касаллиги тўғрисида тушунча бериш бўйича мурожаат қилинган, 756 та амбулатор даво курслари ёзиб бериш бўйича мурожаат қилинган,
Ташкил этилган даврда бир кунда ўртача 350-400 та чақириқларга тиббий хизмат кўрсатилган бўлиб, хозирги кун ҳолатига эса ўртача 130-150 та чақириқларга тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2020 йилги 02-2210-сонли топшириқ хатига асосан Навоий шахрида жойлашган “Ёшлик” спорт мажмуаси залида 400 ўринга, қолган туманлар билан жами 1407 нафар беморга мўлжалланган коронавирус билан касалланганлигига шубҳа қилинган беморларни вақтинча сақлаш ва тақсимлаш пунктлари тайёрланди.
Ушбу пунктда беморларни дастлабки текширувдан ўтказиш учун портатив рентгент аппарати, электрокардиограф, ультратовуш аппарати, ўринларни 100 таси кислород билан таьминловчи аппаратлар (оксигенаторлар) ва 100 дона пульсоксаметр аппарати билан жихозланган.
        Моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида қўшимча равишда 1 дона МСКТ, 10 дона портатив рентген, 10 дона УТТ, 18 та ИВЛ, 44 та СПАП, 90 та оксигенатор, 160 та пульсоксометрга эҳтиёж мавжуд эканлиги тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигига маълумот киритилди.
Беморларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш учун 130 млн сўмлик дори воситалари захираси яратилди. Марказда ишловчи ходим учун алоҳида хона ажратилиб, зарур шароитлар қилинди. Овқатланиш аутсорцинг тарзда ташкил этилди.
Карантин тадбирларига жалб қилинган (5474 нафар ходимга қўшимча тўлов 1311 нафар врач, 1789 нафар ўрта тиббиёт, 805 нафар кичик тиббиёт, 630 нафар бошқаларга) ходимларга 2 223 569 сўм, 6% лик қўшимча тўлов 9 878 376 сўмлик махсус тўловлар (1323 нафар ходимга махсус тўлов 360 нафар врач, 564 нафар ўрта тиббиёт, 251 нафар кичик тиббиёт, 148 нафар бошқаларга ) амалга оширилган.
        Пандемия даврида 60 хил турдаги жами 470 000 сўмлик дори воситалари маҳаллий бюджет ҳисобидан сотиб олинган. “Меҳр - шавқат” жамоат фонди ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 70 хил турдаги 2 110 000 сўмлик дори воситалари олиб келиниб, даволаш профилакатика муассасаларига тарқатилган.
Бундан ташқари, 2020 йил 5 августдан бошлаб уй карантинида бўлган беморларга дори воситалари аптечкалар тарқатилмоқда, жумладан: 7 000 та Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган бўлиб, бугунги кунда 4326 таси туман, шаҳар тиббиёт бирлашмаларига тарқатилган.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу пандемия даврида даволаш-профилактика муассасаларининг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида марказлашган ҳамда гуманитар ёрдам ҳисобидан 89 та SIPAP, 20 та ИВЛ, 134 та кислород концентратор, 8 та портатив рентген, 3 та УТТ аппаратлари ажратилди.
        Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг бевосита ташаббуслари билан вилоятимиз учун 10 та DAMAS русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси, 100 та кислород концентрати,
156 кислород редуктор, 100 та пульсоксиметр, 362 та кислород балон ва бошқа тиббий жиҳозлар билан таъминланди.
Кўрилганлар сони: 707