Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Газ таъминоти аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун энг зарур бўлган неъматлардан бири ҳисобланади. Боиси, овқат тайёрлаш, чой қайнатиш учун “зангори олов” истеъмолчиларга ҳар томонлама қулайлик яратмоқда.

“Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали томонидан бугун табиий газ етиб бормайдиган ҳудудлар аҳолиси узлуксиз равишда суюлтирилган газ билан таъминланиб келмоқда.

 

Айни вақтда вилоят ҳудудида 99 029 та суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, уларга туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқлаб берилган режа-графикка асосан суюлтирилган углеводород гази етказиб берилади.

 

Бунинг учун филиал тасарруфидаги 6 дона “MAN” русумли транспорт воситаси ишлаб чиқариш заводларидан суюлтирилган газни вилоят ҳудудига ташиб келтириш учун, 25 дона “ISUZU” ва “SHACMAN” русумли техникалар эса аҳолига суюлтирилган газ билан тўлдирилган маиший газ баллонларни тарқатиш учун жалб қилинган.

 

Карман, Қизилтепа, Конимех ва Навбаҳор тумани истеъмолчиларига кунлик қабул қилиш қуввати 45 тонна бўлган “Навбаҳор”, нуроталик истеъмолчиларга қуввати 41 тонналик “Нурота”, хатирчилик истеъмолчиларга қуввати 45 тонналик “Хатирчи”, Зарафшон шаҳри ва Томди тумани истеъмолчиларига қуввати 49 тонналик “Томди” газ тўлдириш шахобчаси ҳамда Учқудуқ тумани ва шаҳри истеъмолчилари учун эса 270 тонна қувватга эга “Учқудуқ” газ тўлдириш станцияси орқали суюлтириган газ тарқатилади.

 

Жорий йил бошидан буён вилоят истеъмолчилари 3389 тонна 930 кг суюлтирилган газ билан таъминланди. Филиал ҳисобида жами 99 738 та маиший газ баллон мавжуд бўлиб, шундан 3007 таси орқали истеъмолчиларга “айланма” усулда хизмат кўрсатилмоқда. 

 

Туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан, ҳар битта истеъмолчига белгиланган муддатда ва ҳажмда маҳсулот етказилмоқда. Ишлаб чиқариш заводларидан ташиб келтирилган суюлтирилган газни қабул қилиш учун шаҳобчалар ва станцияда махсус автотарози ҳамда истеъмолчиларга суюқ газни тарқатиш учун мўлжаланган транспорт воситаларида назорат тарозилари мавжуд. Истеъмолчи газ балонни ўлчаб олиб, унинг ҳажмидан норози бўлган тақдирда  газ баллонни қабул қилмай, қайтариш ҳуқуқига эга.

Вилоятдаги истеъмолчиларга етказиладиган барча маиший газ баллонларга махсус кодли стикерлар ўрнатилган. Истеъмолчиларга унинг афзаллиги ва ташқи таъсир етказмаслик, қолаверса, суюқ газ фақат маиший эҳтиёж учун ишлатилиши кераклиги борасида тушунчалар берилмоқда.

Маълумот ўрнида: вилоят истеъмолчиларининг 92 179 таси шартнома асосида газ баллондан фойдаланади. Қолган 6850 та истеъмолчига Учқудуқ шаҳридаги ГПУ, яъни газ қувурлари орқали суюлтирилган газ етказиб берилади.

 

 “Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Кўрилганлар сони: 2236