Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Ғозғон шаҳрига ташриф буюришиб, одинги ташрифлар чоғида берилган топшириқ ва кўрсатмаларнинг ижроси билан танишишди.

Инсон қадрини улуғлаш ҳамда аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Н.Турсунов вилоятимизнинг бошқа ҳудудларидан ташриф буюрган фуқаролар билан учрашиб, мурожаатларини тинглади ҳамда ушбу мурожаатларга амалий ёрдам кўрсатиш учун масъулларга тегишлича кўрсатмалар берди.

Ташриф давомида вилоят раҳбари Ғозғон шаҳрида тош ўймакорлиги билан шуғулланиб келаётган ҳунармандлар хонадонида бўлиб, фахрий ҳунарманд Истам Бобоназаров билан учрашди. Отахон ҳунармандчиликни ривожлантириш масалалари юзасидан вилоят раҳбари билан фикр алмашиниб, амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар учун давлатимиз раҳбарини дуо қилди.

Кўрилганлар сони: 1303