Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги ижтимоий объектларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалардаги жараёнлар билан танишди.
Н. Турсуновга вилоят секторлари, тегишли бошқарма ва муассасалар раҳбарлари ҳамроҳлик қилдилар.
Ҳудуддаги 6-умумтаълим мактаби учун 630 ўринга мўлжалланган янги ўқув биносининг қурилиш ишларини кўздан кечирган вилоят раҳбари ишнинг сифатига жиддий эътибор қаратиш билан бирга лойиҳани белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш шартлигини таъкидлаб, мутасадди ташкилот раҳбарларига қўшимча топшириқлар берди.

Шунингдек, "Обод маҳалла" давлат дастури доирасида шаҳардаги 14,16,12 ва 29-мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари ҳам ўрганилди.

Вилоят раҳбари Навоий шаҳрида вилоятнинг бошқа ҳудудларига қараганда барча инфратузилма шароитлари мавжудлиги, шундан келиб чиқиб ҳам бу ерда нафақат қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик лойиҳалари, балки бошқа соҳалардаги ишлар ҳам намунали даражада амалга оширилиши зарурлигини уқтирди.

Ижтимоий объектардаги шароитларни ўрганиш жараёнида Н. Турсунов 11-умумтаълим мактабида бир гуруҳ аҳоли вакилларининг мурожаатларини ҳам тинглади. 15 нафарга яқин фуқаролар қатнашган сайёр қабулда асосан моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласида банкдан имтиёзли кредит ажратиш ва бандликни таъкинлаш билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилди.

Аксарият масалалар ўз жойида ижрога қаратилиб, тегишли ташкилот ва муассасалар муддатли топшириқлар берилди.

Кўрилганлар сони: 1536