Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана туманида бўлди. Ташрифдан кўзланган мақсад аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатларни қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашдан иборатдир.
Ташриф доирасида вилоят раҳбари дастлаб тумандаги “Нарпай” маҳалла фуқаролар йиғини “Истиқбол” кўчасида олиб борилаётган ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари билан танишди.
Гап шундаки, ҳудуддаги иккита катта кўчани бирлаштирувчи мазкур кўчада одамлар ҳордиқ чиқариши, айни пайтда турли сервис хизматларидан баҳраманд бўлиши учун ўртача ҳажмдаги тадбиркорлик объектларини, кўнгилочар хизматларни ташкил этиш имконияти мавжуд.
- “Истиқлол” кўчасида одамлар эҳтиёжи ёки ҳордиқ чиқариши учун шундай сервисларни йўлга қўйиш керакки, токи турли ҳудудлардан бу ерга фуқаролар айни шу хизматни излаб келишсин, - деди Нормат Турсунов. - Мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, ушбу кўчада узлуксиз фаолиятни йўлга қўйиш, яъни “7/24” форматда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси лойиҳалари амалга оширилса, ўйлайманки, ҳудудда яна бир обод ва гавжум, одамларни ўзига жалб этадиган манзил бунёд бўлади.
Навбатдаги манзил “Жалойир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “FULL COTTON” МЧЖ бўлди. Ушбу корхона негизида ташкил этилган 500 ўринли тикувчилик лойиҳаси билан танишиб, ишлаб чиқариш корхонаси раҳбарининг муаммо ва таклифларини эшитди. Фаолиятни тўлақонли давом эттиришга кўмаклашиш борасида тегишли ташкилотларга топшириқ берилди. Экспорт ҳажмини ошириш имкониятлари ўрганилди ва тадбиркорга амалий ёрдам бериладиган бўлди.
“Шибзон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “BETLIS MADANIYAT” МЧЖда бўлган Н. Турсунов корхона негизида ташкил этилган 300 ўринли тикувчилик лойиҳаси доирасида дуч келинаётган муаммоларни ўрганди. Корхонаси раҳбарига лойиҳани такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш билан бирга, фаолиятни жонлантириш бўйича тадбиркорга амалий жиҳатдан кўмаклашишга келишилди.
Шуниннгдек, вилоят раҳбари “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Навоий пром гранд” МЧЖ негизида ташкил этилган хизмат кўрсатиш лойиҳаси илан ҳам танишди. Юк ташиш ва электромобиль транспорт воситаларини йиғилиши асосида ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди. Фаолиятни кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича мутасадди ташкилотлар билан биргаликда аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
“Фарҳод” маҳалла фуқаролар йиғинида эса "INNOVATION WATER FILTERS" МЧЖ негизида ташкил этилган қуёш энергияси орқали сувни молекуляр даражада тозалайдиган инновацион сув фильтрларини ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Н. Турсунов ҳудуднинг иқлим шароитида сув фильтрларидан иқтисодиётнинг барча жабҳаларида кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб, бу масалада тадбиркорлик субъектига кўмаклашишга тайёр эканлигини билдирди.
Қайд этиш жоизки, Нормат Турсуновнинг ҳудудларга ташрифи доирасида тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли мурожаатлари бўйича берилган топшириқлар ва белгиланган топшириқлар қатъий назоратга олинган бўлиб, ҳар кун якуни бўйича мутасадди ташкилот ва бошқармалар ушбу вазифаларнинг ижобий ижроси бўйича вилоят ҳокимлигига маълумот тақдим этиши тизими йўлга қўйилган.
Кўрилганлар сони: 1167