Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ушбу соҳани ривожлантиришга йўналтирилган 60дан ортиқ фармонлари, қарор ва фармойишлари қабул қилинди.

Навоий вилоятининг етакчи спортчиларининг пировард мақсади – тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт тадбирида муваффақиятли иштирок этишдир.

Бугунги кунда 18 нафар юксак спорт маҳоратига эга бўлган спортчилар ушбу нуфузли спорт форумида иштирок этиш учун лицензияларни қўлга киритиш борасида кураш олиб бормоқдалар. Куни кеча вилоят ҳокими К.Турсунов бошчилигида жорий йилнинг 3 чораги мобайнида нуфузли Халқаро мусобақалар – спорт турлари бўйича Осиё, Жаҳон чемпионатлари ва кубокларида юксак натижаларга эришган спортчиларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанада спортчилар, фан-техника йўналишида ютуқларга эришган ёшлар, мураббийлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.

2019 йил мобайнида спортчилар Жахон чемпионатлари ва кубокларида 29 та, Республика мусобақаларида мингга яқин турли даражадаги медалларни қўлга киритдилар.

Айниқса, оғир атлетикачи қизлар – Халқаро тоифадаги спорт усталари Файзуллаева Кумушхон, Давронова Долерахонлар, спорт усталигига номзод Сувонова Нигоралар Шимолий Кореянинг Пхеньян шаҳридаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси оламшумул натижа қайд этиб, жамоавий равишда жаҳон чемпионлари бўлдилар. Ушбу жамоага муносиб захира сифатида навоийлик спортчилар - ёшлар ва ўсмирлар чемпионатлари ғолиблари – Негбоев Музроб ва Петров Логинларни муваффақиятини алоҳида эътироф этиш зарур. Вилоят тарихиди илк бор боксчи қизимиз Савриддинова Моҳларойим Осиё чемпионати бронза медали совриндори бўлди.

 

Кўрилганлар сони: 1584