Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ассалому алайкум, қадрли шифокорлар, азиз тиббиёт соҳаси фидойилари!
Жонажон Ватанимиз дунё ҳамжамиятида ўз обрў-эътиборига эга бўлиб, халқимиз қалбига тинч-осуда ҳаёт, фа-ровон ва бахтиёр яшаш завқи олам-олам қувонч бахш этиб келаётган шу қутлуғ кунларда, барчамиз юртимизнинг яна бир улуғ айёми – тиббиёт ходимлари кунини кенг нишон-ламоқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, фидокорона меҳнати билан халқимизга мустаҳкам соғлик-саломатлик улашиб келаётган Сиз азиз тиббиёт ходимларини ва сизлар орқали вилоятимизнинг барча шифокорлари ҳамда соҳа фидоийларини қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Дарҳақиқат, шифокор деганда, ҳар биримизнинг кўз ўнгимизда қалб меҳри ва касб масъулияти билан дардларга дармон бўлаётган, соғлом авлод дунёга келишига ҳиссасини қўшиб, фидойилик намуна-ларини кўрсатаётган саломат-лигимиз пос-бонлари намоён бўлади.
Ҳурматли дўстлар!
2019 йил барча соҳаларда бўлгани каби тиббиётда ўзига хос ислоҳот ва янгиликлар йили бўлди, десак муболаға бўлмайди. Энг муҳими, бугунги кунга келиб тиббий хизмат самарадорлиги ва сифатига баҳо беришда мезонлар бутунлай ўзгарди. Соҳада ислоҳот-ларнинг натижаси таҳлил қилинганда элимизнинг давлат томонидан яратил-ган тиббий хизматлардан нечоғлик баҳраманд бўлаётгани, амалга ошираётган ишларимизга ҳалқимизнинг бераётган баҳоси ва розилиги биз учун юксак эътирофдир.
Зеро, муҳтарам Президенти¬мизнинг: “Соғлиқни сақлаш соҳаси ҳақида гапирганда, бир ҳақиқатни эсимиздан чиқармас-лигимиз лозим: тиббиёт ходимлари бизнинг саломатлигимиз посбон-ларидир. Уларга халқ ишониши, улар эса халқни ишонтира олиши керак”, деган пурмаъно сўзлари Сиз азиз тиббиёт ходимлари фаолиятига берилган энг юксак баҳодир.
Мамлакатимизда инсон ҳаёти учун муҳим ва зарур соҳалардан бири бўлган – соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, уни жаҳон талаблари даражасига кўтариш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
Эътироф этиш жоизки, аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг билими ва касб маҳоратини ошириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбат-лантириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар бугун ўзининг ижобий самараларини кўрсатмоқда.
Муҳтарам Президентимиз томонидан ўтган қисқа вақт мобайнида соҳани янада ривожлантиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилингани ҳам мазкур соҳа ҳаётимиз ва фаолиятимиз учун нақадар муҳим-лигидан далолат беради.
Аҳолини сифатли ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш, бирламчи тиббиёт тизимини янада яхшилаш, хусусий сектор ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада ривожлантириш йўналишларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар бу борадаги эзгу саъйи-ҳаркатларнинг ёрқин ифодасидир.
Биргина жорий йилда вилоятимизда соғлиқни сақлаш тизимига давлат бюджетидан 2018 йилга нисбатан 1,5 баробар кўпроқ 384,6 млрд. сўм маблағ ажратилгани (2018 йил 292,3 млрд.сўм) ёки дори-дармон воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларига ўтган йилга нисбатан икки карра ортиқ маблағлар йўналтирилгани фикримиз далидир.
Шунингдек, соҳага шу йилнинг 9 ойи мобайнида маҳаллий бюджет маблағларидан 24,087 млн сўм ажратилди ёки бу аввалги йилга нисбатан 3,3 баробар кўпни ташкил этмоқда.
Жумладан, 110 ўринли вилоят тери-таносил касалликлар диспансери, Навоий шаҳарида 70 ўринли шифохона, бундан ташқари қуввати 100 қатновга эга бўлган Хатирчи туманида “28-сонли”, Нурота туманида “Ғазғон”, Навбаҳор туманида “Қалқон ота” қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳамда Қизилтепа туманида 100 қатновли қишлоқ оилавий поликлиникалари, шунингдек, Хатирчи туманида 50 қатновли Лангар қишлоқ врачлик пункти ва Кармана туманида Шибзон 103-филиали тўлиқ реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилади.
Бундан ташқари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан “Обод қишлоқ” дастури асосида 10 та муассасанинг қурилиш таъмирлаш ишлари учун 5,3 млрд. сўмликдан ортиқ маблағ йўналтирилгани алоҳида эътирофга лойиқдир.
Шу билан бирга вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларини асбоб ускуналар билан таъминлаш орқали аҳолига юқори технологик тиббий хизматни ташкил этиш мақсадида ўтган 10 ой давомида “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида 861 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларга 9 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар келтирилди.
Бундан ташқари жорий йилда қиймати 542.640 АҚШ долларилик 10 та реанимобиллар асбоб ускуналар билан тўлиқ жиҳозланди.
Барча туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ташкил этилган ташхис хоналари 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги ультратовуш аппаратлари ҳамда 24 дона тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланди.
Шунингдек, Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалига 552,5 минг АҚШ доллари қийматида гамма нуртерапия ускунаси олиб келтирилди ҳамда маҳаллий бюджет маблағларидан 1,2 млрд. сўм маблағ ажратилиб аппарат ўрнатиш учун бино мослаштирилди.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида маҳаллий бюджет маблағ-ларидан 2,9 млрд. сўм маблағ ажра-тилиб “сунъий қон айланиш аппарати” (АИК) ва жарроҳлик инструментлар билан таъминланди. Эътиборли жиҳати шундаки, шу кунга қадар “очиқ” усулда 6 нафар беморда кардиожарроҳлик амалиётлари ўтказилгани, соҳадаги энг муҳим қадамлардан бири бўлди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда 22 та амбулатор, 4 та стационар хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилиши ҳисобига бугунги кунда вилоятимизда хусусий тиббиёт муассасалари сони 175 тага етди. Стационар шароитда хизмат кўрсатадиган муассасалар сони охирги икки йилликда 7 тадан 17 тага, стационар ўринлар сони эса 40 тадан 350 тага ошди, 239 та янги иш ўринлари яратилиб, хусусий секторда хизмат кўрсатувчи ходимлар сони 1033 нафарга етди.
Хусусий тиббиёт муассасаларига тиббиётнинг деярли барча ихтисос-ликларига рухсат этилиши ҳисобига бугунги кунда вилоятдаги хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизмат ихтисосликлари 19 тадан 46 тага ошди.
Шунингдек, вилоятда буйрак кўчириб ўтказиш операциясини йўлга қўйиш учун мутахассислар хориж давлатларида малака ошириш учун юборилди ҳамда Россия Федера-циясининг “Трансплантация ва сунъий органлар илмий маркази” билан мемарандум тузилиши юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
Бугун тиббиёт соҳасида қўлга киритилаётган барча ютуқларимиз замирида албатта бу тизимда самарали фаолият юритиб келаётган 15 мингдан ортиқ соҳа фидойиларининг беқиёс ҳиссаси борлигини ҳамиша юксак ғурур ва ифтихор билан эътироф этамиз.
Қадрли соҳа ходимлари!
Сизларни ва сизлар ор¬қа¬ли вилояти-миздаги барча соғлиқни сақлаш фидойиларини касб байрамингиз - “Тиббиёт ходимлари куни” билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломат-лик, оилангизга тинч¬лик-хотиржамлик, шарафли ишларингизга улкан муваффақиятлар тилайман.
Кўрилганлар сони: 3555