Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят ҳокими Қ.Турсунов Рамазон ойи муносабати билан 21 май куни Конимех туманидаги нуроний, меҳнат фахрийлари хонадонида бўлди.
Хусусан, туманнинг “Шўртепа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 82 ёшни қарши олган Худойқул Нарбаев хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олди, отахонга совға-салом улашди.

“Бирлик” маҳалласида яшовчи 81 ёшни қарши олган Муҳиддин Аҳмедов хонадонига вилоят ҳокими ташриф буюрганидан беҳад қувонди. Отахон самимий суҳбат давомида узоқ йиллик меҳнат фаолияти билан боғлиқ суратлар ва ҳаёти акс этган альбомни варақлар экан, бошидан ўзтказган оғир кунларни ёдга олди. Бугунги тинч ва осойишта кунларга шукрона келтирди.

90 ёшни қарши олган Тоғай Султонов бир умр қишлоқ хўжали соҳасида меҳнат қилди. Бугун 8 нафар фарзанд, 30 нафардан ортиқ неваралар қуршовида бахтли ҳаёт кечираётган Тоғай бобо вилоят ҳокими билан дилдан суҳбатлашди. Суҳбат мавзуси, тинчлик, фаровон кунлар, одамларнинг турмуш ҳаёти яхшиланиб бораётгани хусусида бўлди.

Вилоят ҳокимининг халқ билан ўтказаётган ҳар бир мулоқоти одамларнинг дардини тинглаш, уларга ёрдам бериш, ижтимоий ҳимоялашга қаратилгандир. Муборак Рамазон ойида эса бу эзгу ишлар икки ҳиссага кўпайган.

Кўрилганлар сони: 5051