вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
19.01.2021 15:56:18
Халқимизга хос хислатлар ҳақида сўз кетганда, меҳр-оқибат, саховатпешалик алоҳида тилга олинади. Чиндан ҳам, бу каби инсоний фазилатлар юртдошларимизнинг кундалик ишлари, ниятлари, саъй-ҳаракатлари билан уйғунлашиб кетган.
Шу маънода, вилоят ҳокими К.Турсунов Мингбулоққа ташрифи доирасида Ширинкул аже Смайлова хонадонида бўлди. Дарвоқе, қозоқ халқида ёши улуғ онахонларни аже, дейишади улуғлаб.
Ҳа, Ширинкул аже Смайлова ўн фарзанднинг онаси, юзга яқин невара-чеварларнинг севимли ажеси бугун. Онахон турмуш ўртоғи А.Турдимуратов билан елкама-елка туриб, 40 йил чўпонлик қилган.
Чорванинг ҳадисини олган бу онахон ўғли Сайдмамут Турдимуратовга ҳам яқин маслаҳатчи ва кўмакдош бўла олди. Ҳалол меҳнати орқасида эъзоз топган С.Турдимуратов “Шуҳрат” медали, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” сингари бир неча давлат мукофотлари билан тақдирланган. Афсуски, бевақт касаллик ана шундай ажойиб фарзанд, жонкуяр чорвадор Сайдмамут Турдимуратовни орамиздан барвақт олиб кетди.
Вилоят ҳокими К.Турсунов Ширинкул аже Смайлова билан суҳбатлашар экан, ана шундай меҳнаткаш, юртга фидойи фарзанд тарбиялаб вояга етказгани учун миннатдорчилик билдириб, онахонга совға тақдим этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор Сайдмамут Турдимуратов ҳақига қуръон тиловат қилинди.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а