Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг ахборотига кўра 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда буюм бозорлари фаолиятига ҳам рухсат берилган эди.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳри марказидаги “Навоий савдо комплекси” буюм бозори белгиланган кундан бошлаб фаолиятини бошламаётгани билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Навоий савдо комплекси” буюм бозори фаолиятини бошлашидан олдин, аввало унинг карантин талабларига тўлиқ жавоб беришини таъминлаш, шундан сўнг савдони йўлга қўшиш зарурлиги белгиланган.

Шунингдек, бозор ҳудуди тўлиқ дезинфекция қилиниши, унинг кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши ва бошқа бир қатор карантин талабларини амалга ошириш назарда тутилган.

Айни пайтда, буюм бозори ҳудудини карантин талабларига мос ҳолга келтириш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

Шу боис, бозор ҳудуди тўлиқ карантин талабларига келтирилиб, тузилган вилоят ишчи гуруҳининг ижобий хулосасидан сўнг фаолият бошлашини маълум қиламиз.

Бундан кўзланган асосий мақсад бозор ҳудудига коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган.

Сизнинг саломатлигингиз биз учун муҳим.

Кўрилганлар сони: 2950