Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Ёшлар маркази”да вилоятдаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, ҳарбий қисмлар ва муассасалар ҳамда вилоятдаги профилактик ҳисобда турувчи 30 ёшгача бўлган "Ёшлар" жамоалари иштирокида 8-9-январ кунлари спорт турлари бўйича ўтказилган беллашувлар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 Якуний натижаларга кўра, спортнинг енгил атлетика турлари, швед эстафетасида Фавқулотта вазиятлар вилоят бошқармаси жамоаси, тош кўтариш, 100 метрга югуриш, турникда тортилиш ҳамда мини футбол бўйича Вилоят ички ишлар бошқармаси, пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича 87214-ҳарбий қисм жамоалари 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Жамоаларга диплом ҳамда эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритди. Юрт посбонларини байрам билан муборакбод этамиз!

 

Кўрилганлар сони: 3731