Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида ўтказилган “Зулфия” номидаги Давлат  мукофотининг туман, шаҳар босқичларида жами 722 нафар иқтидорли қизлар иштирок этган бўлиб, шулардан, адабиёт йўналишида 148 нафар, фан йўналишида 69 нафар, таълим йўналишида 107 нафар, санъат йўналишида 161 нафар, маданият 73 нафар, спорт йўналишида 116 нафар, жамоатчилик йўналишида 48 нафар қизларни ташкил этди.

 Жорий йилнинг 6 ноябрь куни “Зулфия” номидаги Давлат мукофотининг вилоят босқичи ўтказилиб, унда 90 нафар иқтидорли қизлар иштирок этди. Танловда вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Садикова сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Вилоят босқичида Республика Комиссияси томонидан, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси “Ёшлар билаш ишлаш” бўлими бошлиғи Рустам Мирвоҳидов қатнашиб, танловнинг холисона ва адолатли ўтказилишини кузатиб борди.

Кўрилганлар сони: 3147