Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

-Амаки, велосипедда йўлнинг чекка қисмидан ҳаракатланинг!
-Нима сабабдан велосипедга нур қайтарувчи жиҳозлар ўрнатмагансиз?
-Ҳурматли фуқаро, велосипедда ҳаракатланиш пайтида амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилмадингиз.
Ҳа, бу ЙПХ инспекторининг велосипед ҳайдовчилари билан кундалик мулоқоти жараёнидан бир мисол. Аммо ходим фуқарога гарчи ҳақли равишда қонуний талаб қўйсада, айрим велосипед бошқарувчилари томонидан инспекторларга жаҳл қилиш, бўйсунмаслик, лоқайдлик, ҳаракат хавфсизлигигига риоя қилмаслик ҳолатлари кўплаб кузатилади. Бироқ, бу яхшиликка олиб келмайди.
Жумладан, 2020 йилнинг 24 август куни соат 07:30ларда Навоий шаҳар Б.Равшанова кўчасида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи И.Р. “Лада-2107” русумли автомашинани бошқариб кетаётган эди. Шу пайт ўз йўналишини кескин ўзгартириб, чапга бурилиб йўл қатнов қисмига ҳаракатланиб чиққан 1955 йилда туғилган Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшаган велосипед ҳайдовчиси М.С.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Велосипед ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ жароҳати каби ташҳиси билан шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ҳамда жорий йилнинг 5 сентябрь куни мазкур шифохонада вафот этган.
Велосипед ҳайдовчиси ўз йўналишини кескин ўзгартириб, чап томонга бурилиб йўл қатнов қисмига ҳаракатланиб чиққанлиги сабабли ортидан ҳаракатланиб келаётган автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасини тўхтатишга улгурмаган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи

Кўрилганлар сони: 2849