Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Сирдарё вилояти Сардоба қишлоғида техноген талофатни бартараф этиш пайтида Миллий Гвардия хизматчиси, "Жасорат” медали соҳиби, вилоятдошимиз Суюнов Ҳазрат Караматович ўз хизмат бурчини бажариш пайтида ҳалок бўлган эди.

Унинг мардлиги ва шижоати юракларда мангу қолади. Юрт посбонининг номини абадийлаштириш мақсадида Нурота тумани, Чашма қишлоғида жойлашган 10-сонли умумтаълим мактабида қаҳрамон йигит шарафига унинг бюсти ўрнатилди.

Мазкур тадбирнинг очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов, Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи полковник Б.Усмонов, туман ҳокими У.Халилов, вилоят ва туман мутассадди корхона-ташкилот раҳбарлари, марҳумнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Кўрилганлар сони: 1632