Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мазкур комиссиялар тегишли ҳудудда "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг ижросини назорат қилади, унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди ва сайловни ташкил этишга доир масалалар юзасидан изоҳлар бериб боради. Тегишинча халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округларини тузиш, уларга ном ва тартиб рақами бериш ҳам шу комиссиялар ваколатига киради.

Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари тегишли халқ депутатлари Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузади ва уларнинг жойлашган манзили тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади.

Бундан ташқари, мазкур комиссиялар тегишли сайлов комиссияларининг фаолиятини йўналтириб боради, уларнинг таркибига ўз­гартишлар киритиш тартибини белгилайди, округ ва участка сайлов комиссияларининг қарорлари қонунга зид бўлса, уларни мустақил тарзда ёки вилоят, туман, шаҳар прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилади.

Шунингдек, қонунга мувофиқ вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш ор­ган­ла­ридан тегишли ҳужжатларни қабул қи­либ олади, тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлигига номзодларни рўй­хатга олади ва улар тўғ­ри­сидаги маълумотларни эълон қилади, депутатликка номзодлар сайлов кампаниясида иштирок этишлари учун тенг шароитларни таъминлайди ҳам­да пул маблағларини тегишли сайлов комиссиялари ўртасида тақсимлайди, сайлов комиссиялари, бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қи­лади, сайловни моддий-техника жиҳатидан таъминлашга доир бошқа масалаларни кў­риб чиқади. Тегишли халқ депутатлари Кенгаши сайловига доир сайлов бюллетенлари, сайловчилар рўйхатлари, сайлов комиссиялари баёнлари, сайлов варақалари, ўз муҳри, сайловга оид бошқа ҳужжатларнинг шаклларини тасдиқлайди ва тайёрланишини таъминлайди.

"Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"гиҚонуннинг 11-моддасига биноан мазкур комиссиялар сиёсий пар­тия­лар, маҳаллий давлат ор­ганлари, фуқароларнинг ўзи­ни ўзи бош­қариш органлари ва жамоат бирлашмалари вакилларининг ҳам­да корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини тинг­лайди, тегишли халқ депутатлари Кенгашига ўтказилган сайлов якунларини чиқаради, сайланган депутатларни рўй­хатга олади, сайлов якунларига доир маълумотларни ва сай­ланган депутатларнинг рўйхатини матбуотда эълон қилади, депутатларга тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутати гувоҳномасини ва кўк­рак нишонини беради ҳамда такрорий сайлов ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади.

Тегишли сайлов комиссия­ларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ҳамда шикоятларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қи­лиш, қонун жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган тарзда бузилганлигига доир материалларни прокуратура органларига ошириш, сайловни ўтказиш ва уни ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатлар архив­ларга ўтказилишини таъминлаш ҳам айнан юқоридаги комиссиялар зиммасидадир. 

Ушбу комиссиялар ўз фаолиятини "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун ва Ўзбекистон Рес­пуб­ликасининг бошқа қонунларига мувофиқ амалга оширади.

Ш. ДЖУРАЕВ,

вилоят сайлов комиссияси раиси.

Кўрилганлар сони: 7256