Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

18-21 декабр кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида карате WКФ бўйича «Cуп оф. Актау» халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия ва мезбон давлатдан 400 нафар 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ва ундан катта спортчи куч синашди.
Мусобақалар қизғин ва кескин руҳда ўтди. Ўзбекистон шарафини 11 нафар спортчи муносиб ҳимоя қилган бўлса, уларнинг уч нафари вилоятимиз вакилларидир. Улар ўз вазн тоифаларида фаол қатнашиб, совриндорлар қаторидан жой олишди. Жумладан, 18 ёшгача бўлганлар орасида Зарафшон шаҳридаги 8 умумтаълим мактаби ўқувчиси Суннатилло Шарипов 2 ўринни қўлга киритди. 18 ёшдан катталар ўртасида Навоий кончилик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Жаҳонгир Қувондиқов 2 , шу муассаса мураббийи Амриддин Ражабов эса 3 ўринни эгаллади. Умумжамоа ҳисобида мезбон спортчилар ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни давлатимиз вакиллари, кейинги ўринни грузиялик каратечилар забт этди.

Ф. ҚУРБОНОВ,
вилоят карате федерацияси раҳбари.

Кўрилганлар сони: 87