Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана туманидаги БЎСМда спортнинг комбат айкидо тури бўйича болалар, ёшлар ва катталар ўртасида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"га бағишлаб вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда Кармана, Қизилтепа, Нурота туманлари ҳамда Самарқанд, Қашқадарё вилоятларидан 84 нафар спортчи бел­лаш­ди.

Мусобақалар қизғин ва шиддатли тус олди. Майдонга тушган қат­­нашчилар 29 та вазн тоифасида иқтидор, маҳоратларини на­мо­­­йиш этишди. Вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Жа­­сур Равшанов, Жаҳонгир Насруллаев, Асадбек Амонов, Жа­ло­­лиддин Шодибоев, Далер Баҳриддинов, Сардор Жабборов, Аб­бос Асрорқулов ва бошқалар 1-ўринни қўлга киритишди.

Умум­жамоа ҳисобида вакилларимиз ғолибликни эгаллашди. 2-ўрин са­марқандликларга, 3-ўрин Қашқадарё вилояти жамоа­сига насиб этди.

Аброр НАРЗИЕВ,

комбат айкидо ассоциацияси вилоят бўлими

ижрочи директори.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6179