Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
ВАЪДА БАЖАРИЛДИ!

08.08.2019 16:56:13


Вилоят ҳокими К.Б.Турсунов томонидан жорий йилнинг 28 июль куни Навбаҳор тумани, “Арабсарой” қишлоғидаги Агроиқтисодиёт касб-ҳунар колллежига қарашли боғда ўтказилгансайёр қабулда фуқаро Саодат Рўзиева томонидан “Сарой” маҳалласида яшовчи нуронийларнинг қадимий Бухоро шаҳрига саёҳатини ташкил этиш бўйича амалий кўмак сўралган эди.

Ушбу мурожаат натижасида бугун, 8 август куни ҳудудда яшовчи меҳнат фахрийлари учун “Бухоронинг етти пир” дея номланувчи Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуаларига зиёрат ташкиллаштирилди.

Кўрилганлар сони: 3251