Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йил 26 майда Президентимизнинг "2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги 2534-сонли қарори эълон қилинди. Унга кўра, мамлакатимиз бўйлаб барча олий таълим даргоҳларига бакалавриат таълим йўналишларига 57907 нафар, магистратура мутахассисликлари бўйича эса 5000 нафар талаба қабул қилиниши белгилаган. Айни кунларда, ёзнинг иссиғига қарамай, олий ўқув юртларига ҳужжат қабул қилиш жараёнлари қизғин паллага кирган.

Жумладан, Навоий давлат пе­­­­дагогика институтида янги ўқув йилида 1560 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган. Улар­нинг 555 нафари давлат гран­ти, 1005 нафари тўлов-шарт­­­­­­нома асосида таълим оли­ши кўзда тутилган. 2016-2017 ўқув йилида 19 та бакалавриат таълим йўналиши, 9 та ма­гис­тра­тура мутахассисликларига қабул режалаштирилган. 20 июн­­дан НДПИда ҳам қабул бош­­­­ланиб, шу куни география ўқитиш методикаси таълим йў­налишига ҳужжат топширган би­­­ринчи абитуриентга Ўзбе­кис­­­тон Республикаси Конс­ти­туцияси совға қилинди. 

— Қабул жараёнини юқори са­вияда ташкил қилиш мақса­ди­да, абитуриент ва ота-она­лар учун барча қулайликлар яра­­тиб берилди, — дей­ди биз билан суҳ­­батда инс­титут қабул ко­мис­сияси масъ­ул котиби Ил­ҳом Рўзиев. — Қа­булга оид бар­ча меъёрий ҳуж­жатлар, қа­бул комиссияси тар­киби, ҳар бир фа­­культет ва йў­налишлар ҳа­қидаги маълумот, абиту­риент­­­ларга эслатма каби на­му­на­лар эълонлар тахтасига жой­лаш­ти­рилди. Шунингдек, ота-оналар ва фуқаролар учун қа­­булхона таш­­кил қилинди.

Ҳарбий қисм тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар учун ҳам алоҳида маслаҳатлар хо­наси ва тайёрлов курслари ўтиш учун алоҳида хона, ку­туб­­­хона тайёрланди. Қабул жа­раё­нига ички ишлар ва тиб­биёт ходимлари жалб қилинган бў­либ, улар эрталаб соат 7.00 дан кеч соат 19.00га қадар фао­­­­лият юритмоқда.

Айни кунга қадар НДПИга 1814 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, бу ўтган йил­нинг шу кунидаги қабул сони би­лан солиштирганда, 40 фоиз кўп демакдир. Жорий йил инг­лиз тили ва адабиёти, бошлан­ғич таълим ва спорт тарбиявий иш, мактабгача таълим, геог­ра­фия ўқитиш методикаси йў­налишларига ҳужжат топшир­ган­лар сони кўпчиликни таш­кил этмоқда.

Таълим муассасасида тарих, ма­тематика, биология, физика-астрономия йўналишларида та­лаблардан келиб чиқиб, рус гу­руҳлари очилди. Абитуриент­лар манзилига назар солсак, қўшни Самарқанд вилоятидан ташқари, Сурхондарё, Қашқа­дарё, Хо­разм, Сирдарё вилоят­ла­ридан ҳам келиб, дар­го­ҳи­мизда ўқиш ис­тагида бўл­ган ёш­лар бор.

— НДПИнинг тасвирий санъат йўналишига ҳужжатларимни топ­­ширдим, — дейди нуро­та­лик Нилуфар Каримова. — Жу­да ҳаяжондаман. Ҳужжат топ­шириш жараёнида ҳар би­римизга "Абитуриентга эс­лат­ма" тарқатиляпти. Бу тест куни амал қилишимиз керак бўла­диган қоидаларни уқиб олиши­мизда яхши ёрдам беради. 28-30 июль кунлари ижодий им­ти­­ҳонларимиз бўлиб ўтади. На­зарий ва амалий жиҳатдан пух­та тайёргарлик кўряпман. Ке­ла­жакда моҳир рассом бў­лиш ор­зусидаман. 

Навоий давлат кончилик инс­титутида ҳам қабул жараён­лари қизғин давом этмоқда. Аби­­­­туриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча ша­роит­лар яратилган. Шунингдек, факультет ва йўналишлар ҳа­қида маълумот берувчи видео­роликлар намойиши ҳам йўлга қўйилган.

— Бакалавриат йўналишида 850 нафар, магистратура му­та­хассисликлари бўйича 59 на­фар қабул режалаш­ти­рил­ган, — дейди НДКИ қабул ко­мис­сия­си масъул котиби Но­диржон До­­нияров. — Шунинг­дек, ба­ка­лаврлар Зарафшон умум­тех­ника факультетида 75 на­фар ва Олмалиқ кон-ме­тал­лургия фа­культетида эса 235 на­фарни таш­кил этади. Айни кун­да ҳуж­жат топширганлар сони 1820 нафарга етди. Бун­дан ташқари, инсти­ту­тимизда янги кончилик электр механи­каси ва техно­ло­гик ма­шиналар ва жиҳозлар йў­налиш­лари очилди. 

НДКИда тест синовлари учун 11120 нафар абитуриентга мўл­­­жалланган 14 та бино ҳо­зир­­ланган. Уларнинг 8 таси мак­­­таб, 3 таси коллеж, учтаси инс­титут биносида жойлашган.

— Нар­пай туманиданман, — дейди Тўлқин Турсунов. — Элек­тро­ме­ха­­ника, электро­техника ва элек­тр техноло­гия­лари йўна­ли­шига ҳужжат­ла­рим­ни топ­шир­дим. Физикага жуда қи­зи­қаман. Ас­тойдил тай­ёр­гарлик кўр­япман.

— Металлургия йўналишини танладим, — дейди навба­ҳор­лик Насиба Қурбонова. — Шу со­ҳанинг етук мутахассиси бў­лиш ниятидаман. Орзуларимга етиш фурсати яқинлигидан ҳам ҳаяжондаман, ҳам хур­санд­ман.

Бир сўз билан айтганда, НДПИ ва НДКИда бўлгани­миз­да, қабул жараёнлари жадал­лик билан давом этаётгани гу­воҳи бўлдик. Тест кунига ҳам етар­­­лича ҳозирлик кўриб қў­йил­ган. Абитуриентлар-чи? Улар­нинг тайёргарлиги, били­ми қай даражада? Буни тест синовлари аниқлаб беради. Биз барча абитуриентларга омад тилаб қоламиз.

Зулфия БОБОЕВА.

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 7034