Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Рақамли телевидениенинг йирик провайдери «Uzdigital ТV» Фарғона ва Андижон вилоятларида янги савдо ва мижозларга хизмат кўрсатиш офислари очилиши ҳақида эълон қилди.

Ўзбекистонда рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш бўйича Давлат дастури доирасида МЧЖ «Uzdigital ТV» босқичма-босқич мамамлакатимизнинг барча минтақаларини қамрашни бошлади. Компаниянинг сиёсати ҳар бир мижозга максимал қулайликларни яратишдан иборатдир. 

Фарғона водийсида биринчи савдо ва мижозларга хизмат кўрсатиш офиси Фарғона шаҳрида очилган ва 3 ойдан ортиқ вақт давомида муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Ушбу офисда абонентларга уланиш учун энг қулай шарт-шароитлар таъминланган.    

Андижон шаҳар, Бобур Шоҳ кўчаси -22 уйдаги янги савдо ва мижозларга хизмат кўрсатиш офиси очилиши, компаниянинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини амалга оширишда муҳимқ адамдир.

Uzdigital ТV компанияси иш фаолиятида ҳар бир мижознинг эҳтиёжларига индивидуал тарзда ёндашади ва узоқ муддатли ҳамкорликни яратишга ҳаракат қилади. Тез орада Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам катта очилиш маросимлари ўтказилиши кутилмоқда.

20 июлда Наманган вилоятида офис очилади. Бу бутун Фарғона водийси рақамли телевидение билан таъминланишини англатади. Ҳозирда Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳудудида тест тарзда Uzdigital ТV рақамли телевидениенинг эфирга очиқ узатилиши бошланди.

Uzdigital ТV компаниясининг савдо ва мижозларга хизмат кўрсатиш офисиларига ташриф буюрган мижозлар уланиш хизматлари бўйича ходимлардан тўлиқ маълумот олиши ҳамда ускуналарни харид қилиш ва шартнома тузиш имкониятига эгадирлар. Мижозларнинг шахсан ўзлари рақамли телевидениенинг DVB-T2 стандартидаги каналларни юқори сифат ва тезликда ишлашига ишонч ҳосил қилишлари мумкин.

Uzdigital ТV компаниясининг асосий шиори«Ҳар бир мижоз учун махсус эътибор»дир. 

Uzdigital ТV билан ҳаётни ёрқин ранглар орқали томоша қилинг!

Кўрилганлар сони: 6012