Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

27 июнь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг эллик тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Қ. Турсуноволиб борди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати­нинг 2019 йил 21 июнь куни бўлиб ўтган йигирманчи ялпи мажлисида 18 та масала, шу жумладан 7 та қонун кўриб чиқилди. Мазкур қонунларнинг 3 таси янгидан қабул қилинди, 2 та амал­даги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритил­ди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Туризм тўғрисида"ги, "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги, "Қурол тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг ҳисоб палатаси тўғрисида"ги, "Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилиш ҳақида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақи­да"ги, "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунлари тасдиқланди. Сессия кун тартибига кўра, дастлаб ана шу масала муҳокамаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Р. Назаров ахборот берди.

Ялпи мажлисда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Прези­денти Шавкат Мирзиёев аввало, миллий ва ҳудудий манфаатлар нуқтаи назаридан қонунлар ишлаб чиқилишида сенаторларнинг фаоллигини ошириш, ижро ҳокимияти органлари фаолияти усти­дан самарали парламент назоратини амалга ошириш, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, Сенатнинг халқаро йўналишдаги фаолиятини кучай­тириш масалаларига эътибор қаратгани алоҳида таъкидланди.

Сессияда мутасадди идоралар ҳамда масъул раҳбарларга Сенатнинг ялпи мажлисида муҳокама этилган масалалар муҳока­маси юзасидан аҳоли орасида кенг тарғибот ва ташвиқот ишла­ри­ни олиб бориш, юқори палата томонидан тасдиқланган барча қонунчилик ҳужжатлари ижросини сўзсиз таъминлаш борасида топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг Президентимиз томонидан 2019 йил 27 май куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармондан келиб чиқадиган устувор вазифалар ҳақида вилоят прокурори — коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссияси раҳбари Ш. Аминовнинг ҳисо­боти эшитилди.

Қайд этиш жоизки, кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳу­қуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳо­лининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий мада­ниятини оширишга, жамиятда кор­руп­цияга муросасиз муносабатни шакл­лан­тиришга йўналтирилган тизимли чора­лар кўрилди.

Шу билан бирга, иқтисодиётни янада ўс­тириш, халқ фаровонлигини ошириш, мам­лакатда инвестиция муҳитини ях­шилаш борасидаги стратегик вазифа­ларни ҳал этиш коррупцияга қарши ку­рашиш соҳасида давлат сиёсатининг са­марали амалга оширилишини таъ­мин­лаш ҳамда бундай кўринишларининг са­баб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кў­ри­лишини тақозо қилмоқда.

Бу тизим самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишби­лар­монлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эъти­борини ошириш ҳамда давлатимиз раҳ­барининг мазкур фармонида белги­лан­ган вазифаларни ўз вақтида, тўлиқ ва са­марали бажарилишини таъминлаш мақ­­садида қилиниши лозим бўлган ма­салалар муҳокама қилиниб, бу борадаги ташкилий ишларни изчил давом этти­риш юзасидан масъулларга топши­риқ­лар берилди.

Бундан ташқари, вилоятда корруп­ция­га қарши курашиш соҳасидаги ишлар­нинг ҳолатини ўрганиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кен­гаши таркибида Қонунийликни таъ­мин­лаш ва коррупцияга қарши кура­шиш бўйича доимий комиссияни тузиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Барча бўғиндаги давлат идораларида қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот, фуқаролар хавф­сизлиги ва коррупцияга қарши ку­рашишга оид фаолиятнинг самара­дор­лигини тубдан ошириш, фуқаро­лар­нинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий мада­ниятини юксалтириш орқали уларда жи­ноят­чи­лик ва коррупцияга нисбатан муро­са­сизлик муносабатини шакллантириш, шу­нингдек, соҳада амалга ошири­ла­ёт­ган ислоҳотларнинг бориши устидан ти­зим­ли депутатлик ва жамоатчилик на­зо­рати амалга оширилишини кучайти­риш бу­гуннинг асосий вазифаларидан бири­дир. Ана шу мақсадда халқ депу­татлари вилоят Кенгаши таркибида Қо­нуний­лик­ни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комис­сия ту­зилганлиги муносабати билан ви­лоят Кен­гашининг регламенти ва низо­мига те­гишли ўзгартириш ва қўшим­чалар ки­ритиш тўғрисидаги сессия қа­рори ло­йи­­ҳасини депутатлар бир овоз­дан маъ­қулладилар.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқ­со­қоллари) сайлови якунлари тўғриси­да вилоят Маҳаллалар кенгаши раиси Н. Исоқов ахборот берар экан, депу­тат­лар эътиборини маҳалла институтининг фаолиятини янада ривожлантириш, унинг жамиятдаги нуфузини ошириш, шу­нингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тар­тибга солувчи қонун ҳужжатларини та­ко­миллаштириш борасидаги ишларни кучайтириш масаласига қаратди. Ушбу масала бўйича ҳам мутасаддилар зим­масига тегишли вазифалар юклатилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Маж­лиси Қонунчилик палатасига, халқ де­путатлари вилоят, туман ва шаҳар Кен­гашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида вилоят сайлов комиссияси раиси Ш. Жўраевнинг маъ­лумоти тингланди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтка­зиш жараёнини ОАВда кенг ёритили­ши­ни ҳамда тарқатиладиган ахборот ҳақ­қонийлигини таъминлаш, депутат­лик­ка номзодларнинг, сиёсий партия­лар­нинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат­ларини бузмаслик, сайловолди ташви­қо­тини тегишли вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан бел­гиланган тартибда олиб борилишига аҳа­мият бериш тавсия этилди.

Депутатлар томонидан ушбу масалада қабул қилинган сессия қарорига илова си­фатида "2019 йилда Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Мажлиси, халқ депу­тат­лари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаш­лари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дас­тури" ҳам тасдиқланди.

Навбатдаги масала — 2017-2021 йил­ларда Ўзбекистон Республикасини ри­вож­лантиришнинг бешта устувор йўна­лиши бўйича ҳаракатлар стратегия­си­ни "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ри­вожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг вилоятдаги ижро­си тўғрисидаги маърузачиларнинг ҳисоботлари тингланиб, бу борада ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар бел­гилаб олинди.

Йиғилишда вилоят адлия бошқарма­си­­нинг 2019 йилнинг ўтган даври мо­бай­­­нида ҳуқуқий тарғибот ва маъри­фат­нинг ҳолати ҳақидаги ахбороти тўғри­си­даги масала кўриб чиқилди.

Мазкур масаланинг долзарблигини ино­батга олиб, халқ депутатлари ви­лоят, туман ва шаҳар Кенгашлари де­пу­татларига — маҳаллаларда фуқаролар­нинг ҳуқуқий билимини ошириш мақ­са­дида тизимли равишда амалга ошири­ла­диган "ҳуқуқий ахборот куни" лойиҳа­си­ни ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш, давлат органлари ва ташкилотлари ҳу­ду­дий тузилмалари томонидан ҳуқуқий тарғибот юритиш, аҳолига қабул қили­на­ётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, шу­нинг­дек, фуқароларнинг ҳуқуқий са­вод­хонлигини ошириш бўйича олиб бораёт­ган фаолияти устидан таъсирчан назо­рат­ни йўлга қўйиш тавсия этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил 5 июль куни имзоланган "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини оши­риш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғри­си­да"ги фармоннинг ижроси масала бў­йича қабул қилинган Кенгаш қарорида бар­ча масъул ташкилотларга ҳамда те­лерадиокомпанияси ва ОАВ вакиллари билан биргаликда "Yoshlar — kelaja­gi­miz" Давлат дастури ижроси йўнали­ши­да ҳудудларда амалга оширилаётган иш­ларни, навқирон авлод вакиллари­нинг шароитини яхшилашга қаратилган тад­бирларни кенг ёритиб бориш ва­зи­фаси топширилди.

Сессияда бир қатор бошқа ма­са­лалар ҳам муҳокама этилди. Жум­ладан, дав­ла­тимиз раҳбарининг 2019 йил 7 июнь куни қабул қилган "Ўз­бекистон Респуб­ликаси аҳолисига ахборот-кутубхона хиз­мати кўрса­тишни янада такомил­лаш­тириш тўғ­рисида"ги қа­рорининг ви­лоятдаги ижро­си ҳақида ҳамда шу йил 9 январь куни имзолаган "Жамият­да ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомил­лаш­тириш тўғри­сида"ги фармони иж­ро­си юза­си­дан туман ва шаҳар марказ­ларида "Конс­титуция хиёбони"ни таш­кил этиш тўғрисидаги масалаларда Ўз­бе­кистон "Миллий тикланиш" демок­ра­тик пар­тияси ва  депутатлик гуруҳи раҳ­бари ва "Адолат" социал-демократик пар­тияси вилоят кенгаши раисининг ах­­боротлари тингланиб, тегишли қа­рор ло­йиҳаси асос сифатида қабул қилинди.

Йиғилиш якунида депутатлар томони­дан фуқароларнинг кафолатланган меҳ­нат ҳуқуқларини таъминлаш масала­лари бўйича ҳудудий комиссияси то­монидан вилоятда мажбурий меҳнат­нинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ма­сала ўрганилди.

Мазкур масала бўйича сессия қаро­ри­да, жумладан, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига — жойлардаги йўл-эксплутация ва ободонлаштириш хиз­матлари фаолиятининг сифатини ошириш чораларини кўриш, мажбурий меҳ­натнинг олдини олиш бўйича ма­ҳаллий Кенгашлар сессияларида те­гишли мансабдор шахсларнинг ахбо­рот­ларини эшитиш, жамоатчиликни ха­бар­дор қилиш учун амалга оширилаёт­ган ишларни оммавий ахборот воси­таларида ёритиб борилишини ташкил этиш топширилди.

Муҳокама этилган барча масалалар юза­сидан қарорлар қабул қилинди.

Жамолиддин АҲТАМОВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

 

 

 

Кўрилганлар сони: 3937