Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокимлиги катта мажлислар залида 2017 йилнинг 1-чорагида вилоятни ижтмоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 14 январда Вазирлар Маҳкамаси мажлисида белгилаб берилган вазифалар, топшириқларнинг бажарилиши натижадорлиги ҳамда улар сўзсиз амалга оширилиши учун раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги масалаларига бағишланган вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

Фаоллар йиғилишини вилоят ҳокими К.Турсунов бошқарди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, туман, шаҳар ҳокимлари, ҳуқуқ-тартбот идоралари ҳамда корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган йиғилиш “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”лигидан келиб чиқиб, танқидий-таҳлилий руҳида ўтди.

Йиғилишда жорий йилнинг 1-чорагида вилоятнинг макроиқтисодий кўрсаткичларига ўрнатилган прогнозлар ижроси, инвестиция дастурларининг бажарилиши, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, бюджетга тушумлар аҳволи,  вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган мақсадли дастурларни ўз вақтида амалга оширилиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва бу борада йўл қўйилаётган камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, вилоятда маҳаллийлаштириш дастури асосида амалга оширилаётган ишлар ҳам атрофлича таҳлил этилди. Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига импортни қисқартириш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

 Ушбу дастурга асосан вилоятда жами 57 та лойиҳаларни амалга ошириш эвазига 19,3 миллиард сўмлик, жумладан ҳудудий лойиҳалар бўйича 5,1 миллард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, бунинг ҳисобига 5,5 миллион доллар валюта тежалишига эришилди.

Фаоллар йиғилишида экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва кенгайтириш,  қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларни янада жонлантириш борасида ҳам сўз юритилди.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, аҳоли хонадонларида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, дарахт кўчатлари экиш, паррандачилик ва асаларичиликни амалга ошириш борасидаги лойиҳаларга кредитлар ажратиш кечиктириб бўлмас масала сифатида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, фаоллар йиғилишида кун тартибидаги яна бир муҳим масала - нотинч оилалалар, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Фаоллар йиғилиши якунида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан мутасаддиларга аниқ ва манзилли топшириқлар берилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 6325