Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан вилоятимиз марказидаги "Хурсанд" кафесига 500 нафардан ортиқ соҳа фидойилари таклиф этилди. Маросимда вилоят ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида сўз юритиб, "Таълим тўғрисида"ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши соҳани тубдан янгилаш ва ривожлантиришда улкан ҳисса қўшганини таъкидлади.

Мактаб таълимини ривож­лан­ти­риш умуммиллий давлат дастури доирасида вилояти­мизда юзлаб замонавий мак­таблар, болалар мусиқа ва санъ­ат мактаблари, спорт ин­шоотлари бунёд бўлгани, энг муҳими, давлат бюджети­нинг 35 фоиздан ортиқ маб­лағ­лари таълимга йўналти­ри­лаётгани, Ўзбекистон, таъ­лим мақсад­лари учун ажра­тил­ган маблағ­лар бўйича дунё рей­тин­­гида бешинчи ўринни эгал­ла­ган­ли­ги, қалбимизга фахру ифти­хор бағишлайди, деди у.

Шундан сўнг, давлатимиз­нинг юксак мукофотига сазо­вор бўлган устозлар, соҳа фи­дойиларидан бир гуруҳи ви­лоят ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақ­дирланди.

— Олис Учқудуқ туманида менга қараб турган қоракўз­лар­­га илм нурини улашар экан­­ман, келгусида ўзим ўқит­ган ўқувчиларнинг давлат ва жамият қурилишида камар­бас­та, чинаккам юрт фарзанд­лари бўлиб етишишига ишо­на­ман, — дейди, вилоят ҳо­ки­ми фахрий ёрлиғини олган Гул­­жазира Тинимбаева. — Бу­гун энг олис ҳудудларимиз­да ҳам замонавий бинолар, бар­ча ўқув қуроллари билан жи­ҳоз­ланган кенг, ёруғ, иси­тиш ти­зи­ми билан тўлиқ таъ­мин­лан­ган синф хоналарида ўқув­чи­ларимиз билим олаяп­ти. Бу имкониятларни бизга яра­тиб берган давлатимизга ҳар қан­ча хизмат қилсак арзийди!

Дарҳақиқат, Мустақиллик шарофати билан таълим со­ҳа­си янги босқичга кўтарил­ди. Жаҳон талабларига тўлиқ жавоб бераётган тизим боис, ўқитувчиларимизнинг билим ва салоҳияти халқаро доира­да эътироф этилмоқда.

— Хорижий тилни ёш авлод­га етказишда яратилган шарт-шароит, имкониятлар­нинг кўплигидан қувонаман, — дейди  Навоий шаҳридаги 11-ДИУМ инглиз тили ўқи­тув­чиси Вазира Азимова. — 2015 йилда Буюк Британия консул­лиги ҳамда Халқ таълими ва­зирлиги томонидан илк бор, "Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси" кўрик-танлови эълон қилинди. Йигирма минг нафар ўқитувчилар орасида ғолиб бўлдим. Жорий йил­нинг январь ойида, ҳар бир инглиз тили ўқитувчисининг орзуси бўлган, ўзим ўргатаёт­ган тилнинг мамлакати пой­тахти — Лондон шаҳрига ма­ла­ка оширишга бордим. У ер­да хорижий тилни ўқитиш бў­йича билимларимизни бо­йит­дик ва ўрганган методла­ри­мизни амалиётда қўллаб кел­моқдамиз. Давлатимиз биз ёш кадрларни қўллаб-қувватлаб келаётганидан жуда мамнун­ман! 2015 йил халқ таълими аълочиси, 2016 йил "Ўзбекис­тон мустақил­лигига 25 йил" эсда­лик нишон­лари билан тақдир­ландим. Бу мукофотлар мени янада ғайрат билан кела­жак авлодга билим беришга, янги марраларни эгаллашга бошлайди.

Кўкси гулдасталарга тўлган устоз мураббийлар, заҳмат­каш касб эгаларининг дастур­хон устида қурган суҳбати, азиз дийдор онларини насиб этди. Кекса фахрийлар, соҳа жонкуярларининг қалб сўзла­ри, тилаклари тингланди. Ва­тан­га садоқатни тараннум эт­ган миллий куй-қўшиқлар, озод ва бахтиёр кунларимиз­нинг шукронаси сифатида дил­ларга ором бахш этди.

Ҳилола ИСМАТОВА.

Кўрилганлар сони: 6039