Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича Президентимизнинг бир қанча Фармон ва  қарорлари қабул қилинди.

Фармон ва қарорлари билан тадбиркорларга солиқ, банк кредитларининг муддатларини узайтириш, тадбиркорлар фаолиятида солиқ аудити текширишларига мораторий эълон қилинганлиги ва бошқа бир қанча имтиёзлар тақдим этилди.

Бу билан пандимия шароитида тадбиркорлар қўллаб-қувватланди ва уларни банкротлик ҳолатига тушуб қолмаслик бўйича чоралар кўрилди.

Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва  қарорлар билан берилган имтиёз ва преференцияларни тадбиркорларга қўлланишини ижроси Бизнес-Омбудсман томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Жумладан, пандимия даврида Навоий вилоятидаги 114 нафар тадбиркорга фойдаланилмаётган объектлар бўйича 3,2 млрд сўмлик оширилган (ер ва мол-мулк) солиқларни ҳисоблаш тўхтатилди, 1,1 мингдан ортиқ 137,8 млрд. сўмлик кредит шартномалари бўйича кредит тўловлари кечиктирилди ҳамда фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган 182 нафар тадбиркорга давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг ҳисобланиши ва ундирилиши тўхтатилишига эришилди.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида 3 июнь куни ўтказилган видео селектор йиғилишида карантин чораларини юмшатиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди..

Бунинг натижасида Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган қарорига асосан коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Навоий вилоятидаги Навоий шаҳар ва Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Томди ҳамда Учқудуқ туманлар “яшил” тоифага киритилган.

Махсус комиссия қарорига асосан 2020 йил 5 июндан бошлаб:

меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига;

таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига, шунингдек диний ташкилотлар фаолиятига;

15 июндан бошлаб эса:

умумий овқатланиш объектлари, буюм бозорлари фаолиятига;

мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига;

ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилмоқда.

Ўз навбатида ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, жумладан:

жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиш;

деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек фаолият турлари бўйича белгиланган санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз ва масъулиятимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Шу сабабли, Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятларида белгиланган карантин қоидалари, санитария қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширишингизни сўраб қоламиз.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги  тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонининг Навоий вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари

Кўрилганлар сони: 2789