Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Ҳунарманд қиз

09.02.2015 18:35:14


Кармана озиқ-овқат саноати ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Севара Ҳамроева компьютер ва компьютер тармоқларини созлаш ва монтаж қилиш техниги йўналишида таҳсил олмоқда.

Болалигидан устозлари Гулжамол Халилова, Дилафрўз Элмуродова, Фароғат Ражабовадан тикувчилик, каштадўзлик ҳамда аппликация ҳунари сирларини ўрганган Севара респуб­лика халқ усталари, ҳунармандлари ва мусав­вир­лари "Ҳунарманд" уюшмаси Навоий ви­лоят бошқармаси аъзоси. Дарсдан бўш вақтларида 10 га яқиншогирдлари билан келинлар учун кўйлак, ёстиқ, нимча, дастурхон, сўзана, дўппилартикишади. Севара Ҳамроева 2014 йилда бўлиб ўтган "Ёш тадбиркор — юртга мададкор" лойи­ҳасида фаол иштирок этиб, вилоят ҳамда респуб­лика босқичларида ғолибликни қўлга киритди. Бундан ташқари, ҳали ёш бўли­шига қарамай, у кўплаб танловларда муносибўринларни эгал­лаб келмоқда.

Сирож АСЛОНОВ.

Муаллиф олган сурат. 

Кўрилганлар сони: 7053