Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Ҳунарманд аёл

30.03.2017 11:21:58


Зебо ўрта мактабда ўқиб юрган вақтларда тикувчи бўлишни орзу қиларди. Мактабда тикиш-бичиш тўгаракларида фаол иштирок этиб, ўзининг тиришқоқлиги билан бошқа ўқувчилардан ажралиб турарди. Шу касбга қизиққани боис мактабни тугатгач, 1993 йилда Жиззах шаҳридаги енгил саноат техникумининг тикувчилик бўлимига ўқишга кириб, уни имтиёзли диплом билан тамомлади. Ўқиш даврида устозларининг барча топшириқларини аъло бажариб, шу соҳанинг сир-асрорларини қунт билан ўрганди. Техникумни тамомлагач, тўрт йил Арнасой туманидаги иқтисодиёт коллежида ўз соҳаси бўйича талабаларга дарс берди.

2009 йилда турмуш ўртоғи НКМК Марказий кон бошқар­ма­­си­га ишга киргани боис у ҳам За­рафшон шаҳрига келди.

Севган ишини пухта эгаллаш учун "Тошкент юлдузи" хусу­сий фир­масига қарашли "Маш­­ҳура ленд" ўқув мар­казининг Зараф­шон филиа­лида иш бошлайди. Бу фи­лиал­­­да тикувчилик, элита пар­да тикиш, уй ҳамшираси, ком­пью­тер саводхонлиги, сарта­рош­лик, кар­винг (ҳар хил ме­ва­лардан гул ясаш) бўйича му­тахассислар тай­ёрланади. Ти­кувчилик курси 4 ой бўлиб, қолган курсларда ўқиш 2 ой давомида олиб борилади. Кам таъминланган оилалар бола­лари шаҳар ҳокимининг йўллан­ма­си билан бепул ўқи­тилади.

Шу давр ичида турли мута­хас­­­сис­ликлар бўйича 1,5 минг ўқув­чи­га сертификат берилди.

Анчадан буён шу филиалда Зебо Қўзибоева раҳбар бўлиб ишламоқда. 2012 йилда Тош­кент­­даги "Машҳура ленд"да ма­лака­си­ни ошириб келди. Курсни та­мом­­лаганлардан Меҳ­­ринисо Нуриддинова, Шаҳ­­ноза Мурта­зоева­­лар "Ага­ма" фабрикасида ишлашмоқ­да. Элита парда тикиш курси­ни тугатган шогирдлари Гул­руҳ Қаландарова, Маъмура Ус­монова шаҳардаги цехларда фао­­лият кўрсатмоқдалар.

"Ҳунар бўлса қўлингда, нон то­пилар йўлингда" деган­лари­дек, курс­ни битирганларнинг барчаси халқимизга хизмат қи­либ кел­моқда.

Саъдулла АБДУЛЛАЕВ,

жамоатчи мухбир.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 8918