Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, вилоят ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлигига қарашли бўлинмаларида аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи аутсорсерларни танлаш бўйича вилоят Танлов комиссияси Зарафшон шаҳарда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли 99550 ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларни 2022 йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш хизматларини аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиш юзасидан ўтказиладиган танловга таклиф этади.

Танловда иштирок этувчи талабгорлар вилоят Танлов комиссиясига қўйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

Танловда қатнашиш учун Танлов комиссиясига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани (ёпиқ пакетда) тақдим этади:

юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, устав (низом) ҳамда фаолият юритаётганлиги тўғрисида солиқ органларидан маълумотнома;

умумий овқатланиш соҳасида камида бир йил фаолият юритганлиги тўғрисида солиқ органларидан маълумотнома;

аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига яни 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ҳисоб рақамидаги қолдиқ маблағ тўғрисида тегишли банкдан маълумотнома;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳамда солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб бораётганлиги тўғрисида солиқ органларидан маълумотнома;

аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эгалигини тасдиқловчи хужжатлар яъни камида икки дона юк ташишга ихтисослашган транспорт воситасининг мавжудлиги (транспорт фотосурати, тех паспорт нусхаси) ҳамда маҳсулотлар захираси учун омборхона мавжудлиги (кадастр ҳужжати нусхаси). Ушбу транспорт воситалари ҳамда омборхоналар юридик шахснинг ўзига тегишли бўлиши ёки иккинчи томон билан ижара шартномаси қилинган бўлиши лозим. Агар ижара шартномаси қилинган бўлса ижара шартномаси ҳам топширилади.

штатида умумий овқатланиш соҳасида етарли иш тажрибаси (камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши) ва кўникмага эга бўлган камида  20 нафар ходимлар борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар яъни ишловчи ходимлар тўғрисида маълумотнома ҳамда уларни малакасини (мутахассислигини) тасдиқловчи хужжатлар нусхаси;

муддати ўтган кредит қарзлари мавжуд эмаслиги тўғрисида тегишли банкдан маълумотнома.

Тақдим этилган ҳужжатларнииг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

 

ЭСЛАТМА!!! Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари вилоят ҳокимлиги томонидан ҳар ойда янгидан тасдиқланади.

 

Танлов таклифларини қабул қилиш 2022 йил 18 мартдан 2022 йил 28 март куни соат 18-00 гача давом этади. Талабгорларнинг таклифлари Танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

 

Мурожаат учун манзил: Навоий шаҳри, И.Каримов шохкўчаси 77а-уй,

Маълумот учун телефонлар: (79) 229-62-16, (79) 229-62-50.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Танловга марҳамат қилинг!

Кўрилганлар сони: 0