Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда амалга ошири­лаётган таълим тизими ислоҳот­ларида уч босқичли — "Умид ниҳол­лари", "Баркамол авлод" ҳамда "Уни­версиада" спорт мусобақалари муҳим аҳамият касб этади. Бу юртимиз ёшларининг соғлом ва баркамол вояга етиши ҳамда спорт соҳасида халқаро миқёсдаги ютуқ­ларни қўлга кири­тишига омил бўлаётир.

Жорий йилнинг 22 март куни "Умид ниҳоллари – 2015" спорт му­­собақалари вилоят босқичига старт бе­рил­ди. Унда ҳудудий бос­қичларда ғолиб­лик­ни қўлга кирит­ган ўқувчилар спорт­­­­­нинг 17 тури бў­­­йича баҳсга киришди.

Таъкидлаш жоизки, "Умид ни­ҳол­лари – 2012" спорт мусобақа­ла­ри­нинг Навоийда ўтказилгани ви­лоят­да болалар спортини ривож­лан­тиришни янги босқичга кў­тар­ди. Шу муносабат билан, барпо этил­ган "Ёш­лар" спорт мажмуаси бу­гун ўғил-қизларнинг севимли мас­ка­ни­га айланган. "Умид ни­ҳол­лари – 2015" спорт мусобақа­ла­рининг ви­лоят бос­қичи дои­ра­си­даги ба­диий гим­нас­тика ҳамда спорт гим­­­насти­ка­си бўйича бел­ла­­шувлар мазкур мажмуада ўтка­зилди.

Бу ерда ташкил этилган ба­диий гимнастика тўгарагида 5000 на­фарга яқин қиз нафис спорт тури билан шуғулланади. Вилоят бос­­қичида Навоий шаҳар жамоа­си­нингғолибликка эришишида тўгарак шу­ғулланувчиларининг ҳиссаси катта бўлди.

– Уч йилдан буён бадиий гим­настика билан шуғулланаман, – дей­ди 6-мактаб ўқувчиси Са­би­на Иноятова. – Бугун биринчилик­ни қўлга киритиб, "Умид ниҳол­лари – 2015" мусобақаларининг рес­пуб­лика босқичида иштирок этиш ҳу­қуқига эга бўлганимдан мамнун­ман. Унда, албатта, вилоятимиз ша­­ра­фини муносиб ҳимоя қила­ман.

Ушбу тур мусобақаларида кар­ма­наликлар иккинчи, Зарафшон шаҳ­ри жамоаси эса учинчи ўрин­ни эгал­лади.

Спорт гимнастикасида ҳам омад Навоий шаҳри жамоасига кулиб боқ­ди. Жумладан, 2000 йилда ту­ғил­ган қизлар ўртасидаги белла­шув­да Нигина Умарова фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Дилдора Нуриддинова иккинчи ўрин­ни қўлга киритди. 2001-2002 йилларда ту­ғил­ган қизлар ўр­тасида Малика Ну­рид­динова ғолиб бўлди.

Шунингдек, мусобақаларда ша­ҳарлик ўғил болалар ҳам қиз­лар­дан қолишмади. Шахсий белла­шув­­ларда 16 ва 14-15 ёшлилар ўр­тасида Назар Ботиров ҳамда Азиз Фатиллаевларга тенг келадигани то­­пилмади.

Чаққонлик ва маҳорат синовида зарафшонлик Зарина Абдуллаева, Юлдуз Абдукаримова, хатирчилик Аброр Мерибаев, Бобур Асадов, Нурота туманидан РўзимуродҲам­дамов ва Маърифат Амоновалар ҳам тенгдошларидан устунлигини исботлашди. Умумий ҳисобда На­воий шаҳри жамоаси биринчи, Ну­рота тумани жамоаси иккинчи, ха­тирчиликлар учинчи ўринни қўлга киритдилар.

Шу ўринда, ўтган 2014 йилда вилоятимиз мактаб­ла­рида таҳсил ола­ётган ўқувчи-спортчилар мам­лакатимиз ва хал­қаро миқёсда ўт­казилган ну­фузли мусобақаларда 50 та олтин,  53 та кумуш ва 146 та брон­за ме­далини қўлга кирит­га­нини қайд этиб ўт­моқ­чимиз. Бу ёш авлоднинг ўзига кўрсатилган эъти­бор ва ғам­хўр­ликка нисбатан му­носиб жаво­би­дир. Чунончи, 2003-2014 йил­лар­­да Ўзбекистон Бола­лар спор­ти­ни ри­вожлантириш жам­ғармаси ҳи­со­бидан ҳудуди­миз­­да 94 та спорт иншооти бунёд этилди. Улар­­­­нинг ярмидан кўпи қиш­лоқ жой­­ларида қад ростлади. 2015 йил­га мўл­жал­ланган манзил­ли дас­тур­га асосан 7 та объект, жум­­ла­дан,  5 та спорт зали қуриш, Уч­қудуқда ян­ги спорт маж­муасини бунёд этиш ва битта иншоотни мукаммал таъ­­мирлаш режалаш­ти­рил­ган. 

Хуллас, Хоразмда ўтадиган "Умид ниҳоллари – 2015" респуб­лика мусобақаларида навоийлик ёш спортчиларнинг муносиб иш­ти­­рок этиши ва ғалаба қозониши учун вилоятимизда барча шарт-шароитлар яратилган. Айни кун­лар­да давом этаётган вилоят бос­қичи беллашувлари бунинг нати­жасини ўзига хос синовдан ўтка­зади, албатта. Олдинда эса улкан мақсад — ғолибликни қўлга кири­тиш. Спортчи-ўқувчиларимизга омад ёр бўлсин!

Х. ТУРДИЕВА.

Кўрилганлар сони: 7337