Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Самандар Муҳаммедов вилоят, туман миқёсидаги корхоналарда узоқ йиллар меҳнат қилди, билим, тажриба тўплади. Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятига кенг имкониятлар эшиги очилганда у ҳам айнан шу соҳага қўл урди. 1999 йилда ишлаб чиқариш савдо фирмасини ташкил этган бўлса-да, савдо-сотиқ эмас, балки ишлаб чиқаришни афзал билди. 2000 йилда фирма вилоятда ягона бўлган ер ости насосларини мукаммал таъмирлаш ишларини йўлга қўйди. Қизилтепа тумани, «Тошработ» қўрғони маҳаллий ёшларидан 7 нафар мутахассисни жалб этди.

Вилоятнинг Нурота, Конимех, Томди, Учқудуқ каби чўл ҳудудидаги туманлари асосан ер ости қу­дуқ­ла­­ри­­дан фойдаланишади. Бунинг учун эса насос­лар­­га эҳ­тиёж катта. Нафақат вилоятимиз, балки қўш­­­ни Са­марқанд, Жиззах, Қашқадарё ҳамда водий вилоят­ла­ридан ҳам бугун кўплаб буюртмалар қабул қилишади. Таъмирталаб насослар учун эҳтиёт қисм­ларни Тош­кент­­дан ва водийдан келтиришади. На­сос­лар куч­ла­нишига қараб, 40 куб метрдан 90 куб метр­­гача сув тор­­тиб беради. Бурғилаш ёрдамида 60-350 метргача чуқурликка ташланган темир қу­вурлар ичига насослар ўрнатилади. Сув ичида тур­ган насосларнинг қандай иш­­лашини кузатиш им­ко­нияти йўқлиги учун ҳам си­­­­фат­ли таъмирлашга диқ­­­­қат-эътибор қаратилади. Ер ости суви қочдими, на­сос куйди деяверинг.

— Ишимиз ниҳоятда нозик, бунинг устига буюрт­малар жуда кўп. Улгуришимиз учун иш вақтини чек­ламаймиз. Бир суткада битта насосни таъмирлаб ул­гурамиз. Ишчиларимиз бу касбнинг ҳадисини олиш­­ган. Айниқса, генератор симини ўраш майда ва диққат талаб қиладиган юмуш. Бунга ҳаммаям сабр-тоқат қилолмайди. Ахир, 300- 350 метр узун­лик­даги симни қўл сиғмайдиган туйнукдан ўтказиб ўраб чиқишнинг ўзи бўладими? Яна бир миллиметр ҳам адашмасдан, пухталик билан бажариш талаб этилади. Озгина ноаниқликка йўл қўйилдими, сим­лар ичидан ўтадиган катта кучланишдаги электр токи анча ташвиш келтириши мумкин, — дейди фир­­­­ма раҳбари Самандар Муҳаммедов.

Албатта, ишларнинг бир маромда кетиши, буюрт­ма­­ларни вақтида бажариш жамоанинг меҳнатига, фидойилигига боғлиқ. Улуғбек Турдиев, Дилмурод Тур­диев, ИхтиёрҲосилов, Муҳаммад Жумаев, Дил­мурод Мўминов каби касбининг ҳадисини олганлар кор­хона фахри, десак ҳам бўлади. Уларнинг унумли меҳнат қилишлари учун етарли шароитлар яратил­ган. Иш жойининг ўзида икки марта иссиқ овқат таш­­­­­­кил қилинган, кийиниш, дам олиш, ювиниш хона­лари хизматда. Олисдан келган буюртмачилар учун ҳам дам олиш хонаси шай қилиб қўйилган.

Халқимиз орасида "Сув келтирган элда азиз", де­ган ҳикматли гап бор. Элга обиҳаёт етказиб бериш би­лан дастурхонимизни тўкин, турмуш фаровон­ли­ги­мизни яхшилаш йўлида хизмат қилаётган кор­хо­на­нинг савобли ишларида омад тилаймиз.

Жамолиддин АҲТАМОВ.

Кўрилганлар сони: 6926