Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Яқинда ўзбекистонлик истеъдодли ёш гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов Буюк Британиянинг Уэйкфилд шаҳрида якунланган 2nd 4NCL FIDE Rated Congress турнири ғолибига айланди. Бундан бир муддат аввал у Бирмингем шаҳрида ўтган 1st 4NCLмусобақасида ҳам бош мукофотни қўлга киритган эди. Бешта турдан иборат мусобақада Жаҳонгир Воҳидов 5 имкониятдан 4,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди".

Бу хушхабар юртимиздаги спортсевар мухлисларга бир олам қувонч бағишлади. Шах­мат бўйича жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновга ҳавас қилиб, халқаро турнирлардағолиб бўлаётган Жаҳонгир Во­ҳидов сингари ўзбек ёш­лари фахримизга айланиб бормоқда. Ақл гимнастикаси ҳисобланган шахматда дунё ёш­лари билан бемалол бел­ла­ша оладиган ва уларни орт­да қолдиришга қодир йи­гит-қизларимизнинг борлиги мам­­лакатимизда ушбу спорт тури кенг оммавийлашиб бо­раётганидан дарак. Қолавер­са, азалдан Шарқда шатранж, дея аталган шахматга алоҳи­да қизиқиш мавжуд бўлган. Бу­гунги кунда ҳам унга қара­тилган эътиборни ёшлар ўртасида ўтказилаётган тур­ли мусоба­қа­лар мисолида ҳам кўриши­миз мумкин. Бундай белла­шувларда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган ҳаваскор шах­матчилар дона суриб, ўз иқтидор ва маҳо­ратларини намойиш этиш имконига эга бўлишмоқда. Ана шундай ёш шахматчи­лардан бири, Наво­ий шаҳри­да истиқомат қилув­чи Улуғ­бек Шавқиддиновдир. У энди етти ёшни қарши ол­ган бўл­са-да, кўплаб мусоба­қаларда ғолиб бўлган. Шах­мат­ни жон-дилидан сева­ди­ган бу бола­кайда илк қизи­қиш­ни бобо­си Шавқиддин ота уйғотган. Уйда дадаси Шерали Тила­вов ҳам­да бо­босининг бўш вақтда шах­мат билан банд бўлиш­ла­рига ҳа­вас қиларди. Ўғилла­ри­даги спортга бўл­ган меҳр­ни кўрган ота-онаси уни 4-БЎСМдаги шахмат тўгарагига олиб бо­ришди. У. Шавқид­динов му­раб­бийла­ри Озода ва Хур­шида Кари­мо­валардан шах­мат бўйича сабоқ ола бош­лади. Кейинча­лик у интилиши, ўз устида кўп ишлаши билан му­собақа­ларда ғолибликни қўлга ки­рит­ди. Жумладан, "Камолот" шахмат тахтаси" рес­публика мусобақаси ша­ҳар босқичи­да 2-ўринни эгал­лади. Нав­рўз байрамига ба­ғишлаб ўтказилган 12 ёшгача бўлган­лар ўртасидаги шах­мат баҳ­сида 1-ўрин соҳиби бўл­ди. Шунингдек, саккиз ёшгача бўлган ўғил болалар ўртаси­даги вилоят бирин­чи­лиги мусобақасида ҳам у ғо­либ, деб топилди. Республика миқёсидаги беллашувларда ҳам фахрли ўринларни эгал­лаб келмоқда. Қувонарлиси, Улуғбек фақат шахмат билан чекланиб қолган эмас. У сузиш билан ҳам шуғуллана­ди. Чет тилларини ўрганиш, мусиқа тўгаракларига қатна­шади. Вақтдан унумли фой­да­­ла­ниш­га ҳаракат қилган У. Шав­қиддиновнинг орзуси кела­жакда жаҳон чемпиони бў­­­лиш.

— Ўғлимнинг шахматга меҳ­ри жуда кучли, — дейди унинг онаси Нилуфар Йўл­до­ше­ва. — Уйда ҳам бобоси, да­даси билан шахмат ўйи­нига берилиб кетади. Орзу­лари юк­саклигидан хурсанд бўла­ман. Юртимизда ёш авлод учун барча имконият­лар яра­тилгани уларнинг орзуси амал­га ошишига кў­мак бе­ра­ди. Келгусида маш­ҳур шах­мат­чининг онаси сифати­да ўғ­лимдан фахрла­ниб юри­ш­ни истайман. Унинг ҳар бир ютуғидан бошим ос­монга ета­ди. Она учун фар­зан­ди­нинг камо­лини кўриш­дан ор­тиқ бахт йўқ, аслида.

Мақоламизни Жаҳонгир Во­­­ҳидовнинг халқаро тур­нир­­да ғолиб бўлгани ҳақи­да­ги сўз билан бошлаган эдик. Умид қиламизки, ёш шах­­матчи Улуғбек Шавқид­динов ҳам келажакда у каби нуфуз­ли мусобақалар ғо­ли­­би­­га айланади. Мураббий­лари, ота-онаси, яқинлари­нинг ишончини оқлайди. Ва­­тани­миз номи дунёга та­нилишида ўз ҳиссасини қў­ша олади. Бу йўлда Улуғ­бек­ка омад, мато­нат ҳамроҳ бў­ли­шини тилай­миз.

Зулфия БОБОЕВА.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Кўрилганлар сони: 6893