Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарорига асосан қулай, арзон, замонавий ва шинам уй-жойлар қурилиб, имтиёзли ипотека кредити фуқароларга берилмоқда. Мазкур уй-жойларнинг ажратилиш жараёнида маҳалла фуқаролар йиғинининг ваколати қандай? Кимлар бундай уй-жойларга эга бўлиши мумкин? Биз ана шу савол билан "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Кармана туман бўлинмаси раиси Нормамат Очиловга мурожаат қилдик.

— Янгиланган ло­­йиҳа асосида қурилаёт­ган ар­зон уй-жойларга та­лаб­горларни фу­қароларнинг ўзи­ни ўзи бош­қа­риш орган­лари аниқ­лайди. Улар уй-жой ша­рои­ти­ни яхшилашга муҳ­­тож бўлган оила­ларни даст­лабки тан­лаш­­ни амалга оши­­ради. Бунда уй-жойнинг би­рин­­чи ва ик­кин­чи ту­рига та­лаб­­гор фуқарога тавсифнома бе­риш йўлга қў­йилади. Шу ор­қали ти­зим­нинг шаффофлиги ва ишончлилиги таъмин­ланади.

— Фуқароларга тавсифнома беришда нималарга эътибор қа­ратилади?

— Бунда ариза берувчи мулк ҳуқуқи ва турар-жойга эга эмаслиги, ижарада ёки яроқ­сиз хонадонда яшаши биринчи галда ҳисобга оли­нади. Бошқа оила ёки бошқа оила­лар билан бир уйда ёхуд бир квар­­тирада яшаётган, кўп болали, кам таъмин­ланган оилаларга ҳам эътибор қаратилади. Арзон уй ажратилишида бир ёки ундан ор­тиқ бола ота-она­лардан бири томонидан, яъни тўлиқ бўлмаган оилада тарбия­лани­ши ва боқилиши ҳам инобатга олинади.

Ариза берувчининг оила аъзолари ора­сида сурункали касалликнинг оғир тур­ларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш ва­зирлиги тас­диқ­­лаган рўйхатга мувофиқ, алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахс ёки биринчи гуруҳ ногирони мав­жуд­­лиги, уй-жой майдонининг қо­нун ҳуж­­жатларида назарда тутилган ижтимоий нор­мага мувофиқ эмас­­лиги ҳам тавсиф­нома берилишида аҳамият касб этади.

Холбиби САФАРОВА ёзиб олди.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5698