Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Учқудуқлик Ирода Жуманова ва Дилноза Камоловалар ёш бўлишларига қарамай, самбо кураши бўйича ўз вазнлари тоифасида мамлакатимизнинг икки карра чемпионлари ҳисобланишади.

Айни кунларда Навоий кон-ме­таллургия комбинатининг "Лочин" спорт мажмуасида Али­шер Шодмонов ва Хуршид Хў­жа­мовлар мураббийлигида 150 нафарга яқин ёшлар ушбу спорт тури билан шуғулла­ниш­моқда. Улар сафида нафа­қат Ўзбекистон, балки Осиё чем­пио­нати совриндорлари ҳам бор.

— Президентимиз томони­дан биз ёшларга яратилиб бе­рил­ган имкониятлардан унум­ли фойдаланган ҳолда кела­жакда кучли спортчи бўлиб етишиш ва олимпиадаларда иштирок этиб, Ватанимиз бай­роғини юксакларга кўтариш нияти­даман, — дейди И. Жуманова.

— Дилноза ва Ирода каби чем­пион қизларимиз кўп, — дейди "Лочин" спорт маж­му­а­си ди­ректори Олим Қўлдо­шев.

— Келажакда улардан умиди­миз катта. Албатта, асо­сий ҳа­ракат­ларимиз тумани­миз­даги ёш­лар­ни спортга кенг жалб қилиш ва бу орқали уларнинг бўш вақт­ларини маз­мунли ўт­ка­зиш­ни таъминлаш­дан иборат.

Ҳозирда ушбу мажмуада 1600 нафар ёш спортнинг сам­бо, оғир атлетика, футбол, волей­бол, стол тенниси, бокс каби 10 дан ортиқ тури бўйича маш­ғулот­лар олиб боришмоқда.



Руслан САБУРОВ.

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 7371