Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Учқудуқ шаҳридаги “KELAJAK” ёшлар марказида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида асосий эътибор Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳридаги ал-Хоразмий номидаги ихтисослашган мактабда ёшлар вакиллари билан бўлган учрашувида кўтарилган масалалар, 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қилинган ишлар ҳамда 2020 йилги вазифаларга қаратилди.
Учрашувда ҳудуддаги тадбиркор ёшлар, спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган йигит-қизлар, корхона-ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда муаммо ва таклифлари бор ёшлар иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими С.Хамроевнинг ёшлар ҳаётига оид ўнлаб йўналишлар бўйича туманда олиб борилаётган ишлар, олдимизда турган муҳим вазифаларга бағишланган маърузаси тингланди.
Эркин, ўзаро мулоқот шаклида ўтган учрашувда Шимолий кон бошқармасида қатор йиллар машинист-экскаваторчи бўлиб ишлаган Ўзбекистон Қаҳрамони, “Олтин юлдуз” соҳиби А. Панин, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи, “Дўстлик” ордени совриндори А.Керуенбаев сўзга чиқиб, ўзларининг ҳаёт йўллари, бугунги ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, берилаётган имтиёзлар тўғрисида тўлқинланиб гапирдилар.
Учрашув давомида ёшларнинг таклиф, истаклари ва муаммолари тингланди. Жумладан, 5-мактаб ўқувчиси Д.Обрўева ёш қаламкашлар тўгараги машғулотларида қатнашиш истагини билдирса, О.Зиёдуллаев пауэрлифтинг спорт туридан туман, вилоят, республика миқёсида мусобақалар ташкил этиш таклифини айтди.
Бундан ташқари, Шимолий кон бошқармаси КиПя ташкилоти ишчиси И.Жўраев ёшларни кўпроқ тадбиркорликка жалб қилиш хусусида фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлаб, ўзи ҳам ишдан сўнг тадбиркорликнинг бирор бир тури билан шуғулланиш истаги борлигини билдирди. Унга “Yoshlar - kelаjagimiz” Давлат дастури асосида лойиҳа тақдим этиши мумкинлиги тушунтирилди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида 2019 йил давомида ёшлар ташкилоти ҳаётида фаол иштирок этган бир гуруҳ ёшлар рағбатлантирилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 4170