Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

   Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармасининг ташаббуси билан Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти, келгусидаги вазифалар ва ҳамкорликдаги режалар” мавзусида давра суҳбати тарзида учрашув ўтказилди.

   Учрашувда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлим ходимлари, аҳолига табиий газ ва электр энергия етказиб берувчи мутасадди ташкилотлар вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.   

   Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад аҳолига етказиб берилган табиий газ ва электр энергия бўйича тўловларни ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга оширилиши ташкил этиш, фуқаролар орасида тўлов маданиятини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, куз-қиш мавсумида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этишга қаратилди.  

  Тадбирда иштирокчиларнинг саволларига Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан атрофлича жавоб берилди. 

  Мажбурий ижро бюроси ҳамда табиий газ ва электр энергия етказиб берувчи ташкилотлари билан фуқаролар ўртасида қатъий тўлов интизомини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, куз-қиш мавсумида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш борасида келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб  олинди.   

  Учрашув қизғин мулоқот ва савол-жавоб шаклида ўтди.  Бу каби учрашувларни вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Олимжон КАМИЛОВ,

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят

 бошқармаси жамоатчилик билан

 алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича

 катта инспектори.

 

Кўрилганлар сони: 6653