Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун 6 август куни Навоий вилоятида эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ вакиллари  М.Ирисметов ҳамда Б.Собировлар раҳбарлигида Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида тор доирадаги учрашув ташкил қилинди.

Йиғилиш мақсади Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги ишларни такомиллаштириш ҳамда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги №201-сонли буйруқлари ижросига қаратилди.

Навоий вилоятида инфекция тарқалишини олдини олиш, беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемияга қарши кечиктириб бўлмайдиган зарурий тадбирларни амалга ошириш, беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги тизимини ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Кўрилганлар сони: 3259