Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2016 йилнинг 8-11 декабрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида ўзбек миллий спорт тури "ТУРОН" яккакураши бўйича 1998-1999 ва 2000-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 200 нафарга яқин спортчи куч синашди.

Мусобақада республикамиз шарафини 21 нафар спортчи ҳимоя қилди. Курашчилари­миз­нинг маҳорати, тажрибаси кет­ма-кет ғалабаларни келтирди. Мамлакатимиз вакиллари умум­­­­­жамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди. Fолиб ва сов­риндорларнинг уч нафари Кар­мана туманидаги БЎСМ шу­ғул­ланувчилари бўлди. Жумла­дан, 54 килограмм вазн то­и­фасида Асад­­бек Тошпўлатов 1-ўринни эгаллади. 75 килог­рамм вазнда Бунёд­жон Сай­дуллаев ва 80 килограмм вазн тоифасида Шаҳзод Ҳали­мов­лар 3-ўринни забт этишди.

— Айни кунда спортчилари­миз жорий йилда бўлиб ўтади­ган жаҳон чемпионатига ҳозир­лик кўришмоқда, — дейди ви­лоят "Турон" яккакураши фе­де­ра­цияси ижрочи директори Ис­кан­дар Каримов. — Улар ну­фуз­ли мусобақада ҳам ишон­чи­миз­ни оқлашларига умид  қи­ламиз.

Жўрабек МАВЛЯНОВ,

Кармана туман БЎСМ мураббийи.

Кўрилганлар сони: 6046