Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Туризм соҳасида кенг имкониятларга эга бўлган бетакрор юртимиз ҳар доим дунё сайёҳлари нигоҳида бўлиб келган. Жаҳон тарихидан дарак бериб турган Ўзбекистонимиздаги муқаддас қадамжолар, айниқса, хорижий сайёҳларни мамлакатимизга кенг жалб этиб, мазкур соҳа салоҳиятининг ошишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 де­кабр­даги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фар­мони эълон қилингани мазкур соҳа ривожи йўлида таш­лан­­ган яна бир муҳим қадам бўлди. Мазкур ҳужжат билан эн­диликда жаҳоннинг 27 та давлатидан 30 кундан ортиқ бўлмаган муд­датга юртимизга келувчи меҳмонлар учун виза тартиби бекор қилинди. 2017 йилнинг 1 апрелидан кучга кирадиган Фармон асо­сида яна бир қатор имтиёз ҳамда янгича тартиблар берилган­ли­гини таъкидлаб ўтиш лозим. Шунингдек, юртимизда "Ўзбек­ту­ризм" Миллий компанияси негизида Ўзбекистон Туризмни ри­вожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилганлиги келгусида бу борада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилишини кўрсатиб турибди.

Вилоятимиз туризми борасида айтадиган бўлсак, ҳудудда ушбу соҳада ишга солинмаган имкониятлар талайгина. Ҳозирда 30 га яқин меҳмонхона бир кунда 1500 нафаргача мижозга хизмат кўр­сатиш имконига эга. Янги меҳмонхоналар қуриш борасида тад­­биркорлар томонидан бир қатор ишлар олиб борилаяпти. Таъ­кидлаш керакки, чет элдан ташриф буюрадиганлар сони йил­дан-йилга ошиб бормоқда. Ҳар йили ўртача 7 минг нафар чет элликлар хизмат юзасидан ёки саёҳат мақсадида вилоятимиз ҳу­дудига келиб, меҳмонхона хизматларидан фойдаланаяпти. "Навоий" эркин иқтисодий зонасида янги ташкил этилаётган қўшма корхоналар узоқ муддатга ташриф буюрадиган хорижий меҳ­мон­лар сонини кўпайтирмоқда. Бу эса туристик хизматлар ҳаж­ми оши­шида муҳим омил бўлаётир.

Умуман олганда, юртимизда ушбу соҳанинг юксалиши, бу бора­даги халқаро ҳамкорликнинг кучайиши, жаҳон стандартлари асо­сида туристик хизматлар кўрсатиш сифатининг янада ях­ши­ланишига олиб келади. Натижада, соҳада иш олиб бораётган субъ­ектлар фаолиятининг тубдан яхшиланиши, янги корхоналар ташкил этилиши ҳамда минглаб ёш мутахассислар учун иш ўрин­лари ташкил этилишини таъминлайди.

Озод МУСТАФОЕВ.

Кўрилганлар сони: 5869