Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят ҳокими К.Турсунов Германиянинг Quarry Mining LLC компанияси  вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди. Учрашув давомида дастлаб делегация вакиллари Навоий вилоятида турли хилдаги рудасиз минераллар ва тошларни майдалаш заводини қуриш истаги борлигини билдирди. Ушбу корхона бугунги кунда 150 дан ортиқ ишчи кучига эга ва 30 йилдан ортиқ Германияда фаолият юритиб келмоқда. Корхона соатига 50 минг тоннагача минерал тошларни майдалаш қувватига ҳамда  заводлар қуриш бўйича юқори тажрибага эга ҳисобланади. Шунингдек, бугунги кунга қадар компания 50 дан ортиқ корхонага стандард майдалаш ускуналари етказиб ва 60 км узунликдан ортиқ конвейерларни  ўрнатиб берган.

Кўрилганлар сони: 3291