Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Триатлон

14.06.2017 12:53:36


Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Навоий вилоят ташкилоти ташаббуси билан шаҳримиздаги сунъий кўл атрофида спортнинг триатлон тури бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати ва биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятлардан 140 нафар спортчи иштирок этди.

14-15 ёшли ўғил ва қизлар ўртасидаги Республика биринчилигида вакилларимиз фаоллик кўрсатиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди. Тошкент шаҳри 2-, Наманган вилояти ўсмирлари 3-ўринга лойиқ, деб топилди. Чемпионат ҳам шундай муроса­сиз руҳда ўтди. Унда якуний натижаларга кўра, Тошкент шаҳри 1-, вакилларимиз 2-, қашқадарёликлар 3-ўринни забт этди. Якунда ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль, эсдалик совғалари топширилди. Ҳамкор ташкилотларга ташаккурно­малар тақдим этилди.

Дилдора  ИСМОИЛОВА.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6934